Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико

Диёр Имомхўжаев: "ВАРни йўқотиш ҳақида эмас, уни такомиллаштириш ҳақида ўйлашимиз керак"

Баҳо:
+ | -

ПФЛ бош директори ВАР ҳақидаги масалага яна тўхталиб ўтди. 

"Чорак финалдан ўрин олган 4 та беллашувдан 3 тасида ҳакамликка эътироз бор. Андижон ва Локомотив клублари нисбатан кўпроқ зарар кўришди. Агар мазкур ўйинларда ВАР ишлаганида, вазият бошқача бўлиши мумкин эди. Биз ВАРни йўқотиш ҳақида эмас, уни такомиллаштириш ҳақида ўйлашимиз керак. Ўзбекистонлик ҳакамлар ВАРни узоқ кўраётганига сабаб уларнинг уқувсизлиги эмас, бизда сифатли такрорий лавҳалар йўқ, техника етарли эмас.

ВАР бизда илк бор 2020 йилги кубок финалида ишлаганди (Наманганда АГМК ва Пахтакор ўйнаган). 2022 йилги кубокда фақатгина ½ финалдан бошлаб ВАР ишлаши учун рухсат олинган (нега шундай эканлиги бизга қоронғу). Билганим шуки, Суперлига ўйинлари ва кубокдаги ВАР учун йиллик лицензия таҳминан 50 минг доллар атрофида бўлади ва бу пулни 2022 йил учун ЎзПФЛ тўлаб берган.

Агар бизда стадионнинг қарама-қарши томонидан туриб ишлайдиган 4 тадан камера бўлса, муаммолар ечими нисбатан осонлашган бўларди. Бунинг учун бизга камида 12 та шундай камера керак бўлади. Бизнингча, қайсидир жамоалар не за что зарар кўрганидан кўра, юқоридаги масалага ечим излаш тўғри йўл", — дейди Имомхўжаев.

Киритилди: 00:02, 04.09.2022.
Ўқилди: 1356 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.