Мадриднинг “Реал” клуби Испания чемпионатининг янги мавсумини муваффақиятли бошлади. Карло Анчелотти шогирдлари "Алмерия", "Бетис", "Эспаньол" ва "Сельта" устидан ғалаба қозонишди.
Қироллик клуби 2016/2017 йилги мавсумдан бери биринчи марта мавсум бошида тўртта ғалаба қайд этди. Ўшанда "қаймоқранглилар"ни франциялик мутахассис Зинедин Зидан бошқарганди. Ўша мавсум якунида "Реал Мадрид" мамлакат чемпионига айланди.
Мадридликлар 12 очко билан энг яқин таъқибчисидан икки очкога илгаилаб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.