Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

АПЛ клублари учун супер тарзда ўтган ёзги трансферлар

Баҳо:
+ | -

Европанинг барча топ-лигаларида, шу жумладан, Премьер-лигада ҳам трансфер ойнаси ёпилди. Энди ҳисоб-китоб қилиш вақти келди. Жамоалар пандемия таъсиридан қутулганга ўхшайди ва яна ўйинчилар учун катта маблағ сарфламоқда: "Челси", "Манчестер Юнайтед", "Вест Хэм", "Тоттенхэм", "Ноттингем", "Вулверхэмптон" ва "Ньюкасл" алоҳида ёз учун жами харажатлар бўйича ўз рекордларини янгиладилар. Умуман олганда, жамоалар 1,3 миллиард евродан кўпроқ маблағ сарфладилар.

"Манчестер Сити"

Эрлинг Холанд АПЛ доирасидаги 6 ўйинда 10та гол урган, шу жумладан, иккита хет-трик. У “шаҳарликлар”га 60 миллион евро эвазига йўл олди. Нарх ва сифат жиҳатидан бу катта фарқ билан лигадаги энг яхши трансфер. Ўтган мавсумда Гвардиола жамоаси кўплаб ўйинларга номинал ҳужумчисиз чиқишди. Афтидан, собиқ “Боруссия” футболчиси Пеп учун жумбоқнинг сўнгги қисмига айланди.

"Сити" ҳимоячи учун ортиқча тўлашни истамай, "Брайтон"дан Марк Кукурелья трансферини рад этди, аммо чап қанот ҳимоячиси лавозимига "Андерлехт"дан Серхио Гомесни таклиф қилди. Ёз бошида "шаҳарликлар" Фернандиньо ўрнига Калвин Филлипсни харид қилишди.

Умуман олганда, трансфер ойнаси “Cити” учун жуда муваффақиятли бўлди: Рахим Стерлинг, Габриэл Жезус ва Олександр Зинченко жамоани тарк этишди, аммо таркиб фақат яхшиланди ва сотувлар клубга 230 миллион евродан
кўпроқ даромад келтирди.

"Ливерпуль"

“Қизиллар” Садио Маненинг “Бавария”га сотилишига жавобан “Бенфика”дан Дарвин Нуньесни сотиб олди. Дарвин учун 75 миллион евро, бироқ уругвайлик футболчи шартномада кўрсатилган барча бонусларни фаоллаштирса, клубнинг рекорд харидига айланади. Холанд трансфери фонида бу харид унчалик зўр кўринмайди. Аммо мерсисайдликлар асосий рақибларига жавоб қайтаришди.

"Ливерпуль" шунингдек, "Фулхэм"дан ёш ҳужумкор футболчи Фабио Карвальюни ҳам сотиб олди, у аллақачон захира ўриндиғидан ўзининг ёрқин чиқишларини қайд этишга муваффақ бўлди. Жамоанинг ҳақиқий муаммоси - ўрта чизиқ. Клуб "Реал Мадрид"дан Аурелиен Тчуаменини тортиб ололмади ва ярим ҳимояни "Ювентус"дан Артур Мело билан мустаҳкамлади.

“Челси”

Агар рақобатчилар Роман Абрамовичнинг кетиши билан "кўклар" трансфер бозорида сустлашишига умид қилган бўлса, бу амалга ошмади. ‎Уэсли Фофана (80,4 млн евро), Марк Кукурелья (65,3 млн евро), Рахим Стерлинг (56,2 млн евро), Калиду Кулибали (38 млн евро), Карни Чуквуэмека (18 млн евро), Пьер-Эмерик Обамеянг (12 млн евро), Габриэл Слонина (9,1 млн евро) булар ёзда жамоага келиб қўшилган футболчилар.

Трансфер ойнасининг сўнгги кунида Закария ва Обамеянг билан шартнома имзоланиши имконсизликдан қилинган ечим каби кўринади, аммо клубдаги вазиятни (янги хўжайин ва спорт директори йўқ) ҳисобга олсак, "Челси" яхши иш қилди.

"Тоттенхэм"

“Шпорлар” бразилиялик Ричарлисонни “Эвертон”дан сотиб олди. Сўнгги мавсумларда ҳужумчига кучли клублар қизиққан, шунинг учун 58 миллион евролик келишув катта муваффақиятдир. У ҳужумга рақобат ва тажовузкорликни қўшади.

Антонио Конте "Тоттенхэм"ни чемпионликка даъвогарга айлантириш учун кўпроқ трансфер ойналарини сўради, аммо италиялик Даниэл Левининг қўллаб-қувватлашидан мамнун бўлиши керак: таниқли функсионер учун ноодатий фаол ёз бўлди. Клубга 33 ёшли Иван Перишич каби футболчилар келишди. Бу аниқ мураббийнинг кўрсатмасига биноан амалга оширилди.

"Арсенал"

“Канонирлар” мавсум бошида Премьер-лигада етакчилик қилмоқда, бунинг сабаби асосан ёзги фаоллик туфайли. Марказий ҳужумчи топиш клуб учун биринчи навбатдаги устувор вазифа эди ва улар хато қилишмади. Габриэл Жезус Лондонга "Манчестер Сити"дан кўчиб ўтди.

Жесус ва Олександр Зинченколар бир зумда жамоага кириб кетишди ва уни янада яхшилашди. "Канонирлар" 22 ёшли Фабио Виейра учун "Порту"га 35 миллион евро ҳам тўлашди. "Арсенал" сотувлардан ўзлари хоҳлаганча даромад олмади, лекин маошни муносиб равишда туширди.

"Манчестер Юнайтед"

“Қизил иблислар” трансфер ойнасини даврида энг кўп муҳокамага сабаб бўлди. Мухлислар бахтига Адрьен Рабьо ва Марко Арнаутович таклифларни рад этди. Шундан сўнг жамоа Каземиро, Антони ва Лисандро Мартинес билан шартнома имзолади. "Юнайтед" ниҳоят юқори даражадаги ҳимоячива ярим ҳимоячига эга бўлди.

"Манчестер" Френки де Йонгни 14 ҳафта давомида таъқиб қилди, лекин Эрик тен Хаг кўпроқ орзу қилган футболчини қўлга кирита олмади, аммо Криштиану Роналдуни сақлаб қолди. Португалиялик эса мураббийда фақат “бош оғриғига” сабаб бўлмоқда. "Юнайтед" бир нечта эркин агентларни бирлаштирди, аммо савдодан атиги 11,5 миллион евро ишлаб олди.

Киритилди: 12:16, 04.09.2022.
Ўқилди: 3056 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.