Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

"Рома" қоқилди

Баҳо:
+ | -

"Рома" бу мавсумда илк бор А Серияда мағлуб бўлди.

Римликлар Италия чемпионати 5-тури доирасидаги ўйинда “Удинезе”га йирик ҳисобда имкониятни бой беришди (0:4).

Бу мағлубият аввал уч марта ғалаба қозониб, бир марта дуранг ўйнаган мураббий Жозе Моуриньо жамоаси учун биринчиси бўлди.

Қолаверса, бу португалиялик мураббийнинг А Сериядаги фаолиятидаги энг йирик мағлубиятидир.

Жозе шу кунгача ўзи иштирок этган чемпионатда атиги икки марта 4 ва ундан кўп гол фарқи билан мағлуб бўлган: 2010 йилда "Реал" билан "Барселона"дан (0:5) ва "Манчестер Юнайтед" билан "Челси"дан (0:4).

Кейинги ўйинда “Рома” Европа лигасида “Лудогорец”га қарши майдонга тушади, шундан сўнг “А” серияда “Эмполи” билан тўқнаш келади.

Аввалроқ Моуриньо август ойида А Сериянинг энг яхши мураббийи деб топилганди.

Киритилди: 06:31, 05.09.2022.
Ўқилди: 1817 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик