Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Г.Кочнев: “Биз рақиб танламаймиз”

Баҳо:
+ | -

"Бухоро" - "Насаф" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар спорт директори Геннадий Кочнев иштирок этди.

-“Насаф”га қарши жуда қийин ўйинни ўтказдик. Асосан ҳимоядан ўйнадик. Рақибга дарвозамиз олдида кўп имконият яратишга имкон бермадик. Менимча улардаги ягона ҳақиқатан ҳам хавфли вазият бу тўпнинг дарвозамиз тўсинига текканида бўлди, - деб гап бошлади Геннадий Кочнев.

 - Ўтган йилги “Бухоро”-  “Насаф” учрашуви билан бугунгисининг қандай фарқи бўлди?

- Ўтган йили биз кўпроқ ҳужум қилгандик, вазиятларга эга бўлгандик. Бундан ташқари бу йил таркибимизда жуда кўп ёш ўйинчилар майдонга тушишди.

- Давралар оралиғида жамоага янги ўйинчилар келадими? Қайси чизиқлар кучайтирилади?

- Жамоада мавсумлар ўртасида кучайиш бўлади, бу аниқ. Аммо қайси чизиқларга ўйинчиларни олинишини ҳозирча билмайман.

- Бугун рақиб “Насаф” бўлгани учунгина жамоа шундай шижоат билан ўйнадими ёки кейинги ўйинларда ҳам шундай ўйинларни кўрамизми?

- Биз рақиб танламаймиз, бунга ҳаққимиз йўқ. Сабаби биз охирги поғоналардан кўтарилишимиз керак. Кейинги турларда ҳам мана шундай шижоат билан майдонга тушамиз.

- Давралар оралиғидаги ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот бера оласизми?

- Жамоа бош мураббийи бир нечта футболчилари билан музокаралар олиб бормоқда. Олдимизда Нефтчига қарши ўйин бор. Ўша ўйиндан сўнг биринчи давра тугайди ва иккинчи даврада янги ўйинчиларни таркибга жалб этамиз. Аммо номларни ҳозирча айта олмайман. 

Манба: fc.nasaf.uz
Киритилди: 11:18, 27.06.2012.
Ўқилди: 5088 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.