"Реал Мадрид" мухлислари учун хушхабар: клуб қайдномасида Европа Иттифоқи паспортига эга бўлмаган футболчи қолмади. Винисиус Испания фуқаролигини қабул қилди. Футболчи конституция олдида қасам ичди.
Винисиус икки йил олдин имтиҳонларни топширган, аммо паспорт ололмаган эди. Бразилиялик футболчи 2018 йилдан бери “Реал Мадрид” сафида тўп тепади – Испания қонунчилиги Бразилия ва Аргентина аҳолисига мамлакатда икки йиллик яшашдан кейин паспорт олиш имкони берилади. Шундай қилиб, 2020 йилда Винисиус ҳужжатларни топширди ва иккита имтиҳондан ўтди - тил ва миллий маданият. Лекин баъзи муаммолар келиб чиқди.
Клуб Испания Адлия вазирлигига даъво билан чиқди (бу миллий фуқароликни бериш билан боғлиқ) - бошқа чет эллик спортчилар ҳеч қандай муаммосиз паспорт олишган (масалан, америкалик баскетболчи Лоренцо Браун - ҳозир у Испания миллий терма жамоасида иштирок этмоқда), Винисиус билан эса бу қийинчилик билан амалга ошди.
Мадрид клубининг асосий даъвоси шундаки, бошқа хорижликлар Испания билан Винисиусга қараганда анча кам боғлиқликка эга, бразилиялик футболчидан кейинроқ мурожаат қилган бошқа бразилияликлар эса тезроқ паспорт олишган. Кубалик енгил атлетикачи Жордан Диас эса ушбу процедурага бор-йўғи бир йил сарфлади ва юқорида айтиб ўтилган баскетболчи Лоренцо Браун Испанияда ўйнагани ҳам йўқ - у мамлакатга фақат ўз жамоалари таркибидаги ўйинлар учун келган.
"Реал Мадрид" учун яна бир муаммо япониялик Такефуса Кубо ва "Кастилья"нинг яна бир футболчиси Тобиаснинг рўйхатга олиниши бўлди. Иккаласини ёки ҳеч бўлмаганда биттасини ҳам асосий таркибга ўтказишнинг иложи бўлмади - Европа Иттифоқи паспортига эга бўлмаган футболчилар ичида Винисиус Жуниор, шунингдек, Эдер Милитао ва Родриго Гоэс мавжуд. Натижада Тобиас ҳамон ёшлар жамоасида ўйнамоқда, Такефуса Кубо эса кутишдан чарчади ва бир неча ижара клубларидан сўнг “Реал Сосьедад” билан доимий шартнома имзолаш учун жўнаб кетди. Дарвоқе, ижара асосида ўйнаган Рейнер ҳам худди шу сабаб билан "Реал"да ўйнамайди.
Жума куни Винисиус Жуниор ниҳоят Испания фуқаролигини олди. Милитао ва Родриго ушбу жараёнда бўлиб турибди - испан ОАВнинг ёзишича, бу кўпи билан бир неча ойлик масала.
"Реал" ёзда "Сити"дан Габриэль Жезусни сотиб олиши мумкин эди - бироқ худди шу бюрократия Габига ҳам фуқаролик беришга халақит қилган.
Кубо ва Тобиас паспорт олиш жараёнининг ягона қурбонлари эмас. "Реал Мадрид" Габриэлни Карим Бенземага рақобатчи деб ҳисоблаган, аммо ушбу муаммолардан кейин бошқа ҳеч ким билан шартнома имзолашмаган ва Мариано Диас базадаги ўрин учун Карим билан рақобатлаша қолган.