"Вулверхэмптон" ҳужумчи борасида изланишларни давом эттирмоқда. Хабарларга кўра, "бўрилар"нинг Диего Костани сотиб олиш борасидаги режалари амалга ошмаслиги мумкин. Чунки унга АПЛда ишлашга рухсат берилмаган.
Агарда бу тақиқ ўз кучида қолса, у ҳолда "Вулвз" бошқа ҳужумчи сотиб олади. У собиқ "Ньюкасл" футболчиси Энди Керлоллдир. Кэролл айни дамда эркин агент саналади. У ўтган мавсумни "Вест Бром"да ўтказган.