Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси халқаро мусобақада Уругвайга ютқазиб қўйди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Уругвай мезбонлигида ўтаётган Moldonado Cup—2022 халқаро ўртоқлик мусобақасидаги иштирокини бошлади.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари дастлабки турда мезбонларга қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг 7-дақиқасида Уругвай футболчиси Ренсо Санчес ҳисобни очди. 19-дақиқада Игнасио Лемо майдон эгаларининг иккинчи голини урди.

Бунга ўзбекистонлик футболчилар 34-дақиқада Нодир Абдураззоқовнинг голи билан жавоб қайтарди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Фабрисио Диас пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда якуний ҳисобни ўрнатди.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси кейинги турларда Бразилия ва Аргентинага қарши ўйнайди.

Moldonado Cup—2022
7 сентябрь, чоршанба
Уругвай U-20 — Ўзбекистон U-20 3:1
Голлар: 1:0 – 7 Санчес, 2:0 – 19 Лемо, 2:1 – 34 Абдураззоқов, 3:1 – 42, пенальти Диас.
Ўзбекистон U-20: Ҳумоюншоҳ Сайёдов, Иззат Пўлатов, Саидафзалхон Аҳроров, Абубакр Ашуров, Диёр Ортиқбоев, Жаҳонгир Ўрозов, Пўлатхўжа Холдорхонов, Беҳруз Асқаров, Умарали Раҳмоналиев, Нодир Абдураззоқов, Азиз Холмуродов.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:45, 07.09.2022.
Ўқилди: 3411 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик