Ўзбекистон Суперлигасининг 18-тур ўйинларида ВАРдан фойдаланмаслик мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази хабар бермоқда.
"Давлат тадбирлари билан боғлиқ сабаблар туфайли Суперлиганинг 18-тур учрашувларида ВАР тизимидан фойдаланиш имконияти катта сўроқ остида турибди.
Ижобий натижага эришилган тақдирда баъзи учрашувларда ВАР ишлаши таъминланади. Бу бўйича қўшимча маълумот берилади" - дейилади расмий баёнотда.