Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Атлетико" президенти: "Мен ҳеч қачон таркиб танлаш каби ишларга аралашмайман"

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" президенти Энрике Сересо мураббийлар штабидан ҳужумчи Антуан Гризманни 60-дақиқадан кейин майдонга туширишни сўрамаганини айтди.

"60-дақиқадан кейин Гризманни захирадан майдонга тушириш ҳақида буйруқ борми? Антуан ажойиб футболчи ва мен у билан бирга эканлигидан жуда хурсандман. У ажойиб инсон ва мен у билан ажойиб муносабатдаман. Мен ҳеч қачон таркиб танлаш ва шунга ўхшаш нарсаларга аралашмайман", - дейди Сересо.

Олдинроқ Мадрид клуби "Барселона"га ҳужумчи учун 40 миллион евро тўламаслик учун фақат 60-дақиқадан сўнг майдонга тушираётгани хабар қилинганди.

31 ёшли Гризманн жорий мавсумда Ла Лиганинг тўртта ўйинидан учтасида иккита гол урди.

Киритилди: 23:19, 07.09.2022.
Ўқилди: 967 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик