Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Манба: Поттер "Челси"нинг янги бош мураббийи

Баҳо:
+ | -

"Брайтон" бош мураббийи Грем Поттер "Челси"нинг янги бош мураббийи бўлди, дея маълум қилди журналист Фабрицио Романо.

Манбага кўра, томонлар ҳамкорлик бўйича тўлиқ келишувга эришган ва яқин орада англиялик мутахассис янги жамоа бош мураббийи сифатида таништирилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча "Челси" бир ярим мавсум лондонликлар бош мураббийи сифатида ишлаган германиялик Томас Тухель билан хайрлашганини расман эълон қилди. Маълумотларга кўра, "кўклар"нинг бош мураббийлигига Маурисио Почеттино, Рубен Аморим ва Зинедин Зидан ҳам номзод бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 47 ёшли Поттер “Брайтон”ни 2019 йилдан бери бошқариб келмоқда. Унинг мураббийлик фаолиятидаги энг юқори ютуғи 2021/2022-йилги мавсум якунида Премьер-лигадаги тўққизинчи ўриндир. Турнирнинг жорий мавсумидаги олти турдан сўнг “Брайтон” 13 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 15:13, 08.09.2022.
Ўқилди: 1782 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7491]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4203]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3316]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3261]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2825]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2386]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1680]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1622]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1566]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1488]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик