Кириш Регистрация

Превью: «Олмалиқ» Олий лигада «Насаф»ни ҳали мағлуб эта олмаган

Баҳо:
+ | -

Бу иккала жамоа ўз тарихларида 8 марта куч синашишган. Бўлиб ўтган ўйинларда “Насаф” 5 марта ғалаба қозонган. Ўзаро учрашувларнинг 3 тасида дуранг натижа қайд этилган. “Олмалиқ жамоаси ҳанузгача Олий лига мусобақаларида “Насаф” жамоасини бирон марта ҳам мағлуб эта олмаган.

“Насаф” жамоаси бўлиб ўтган ўйинларда “Олмалиқ” дарвозасини 12 марта ишғол этган. “Олмалиқ” эса атиги 3 марта “Насаф” жамоаси дарвозасига гол киритган. Ўзаро учрашувларда “Насаф” 18 очко ишлаб олган бўлса, “Олмалиқ” 3 очкога эгалик қилган.

“Насаф” жамоасининг “Олмалиқ” устидан энг йирик ғалабаси 4:0. Яна такрорлаймиз, “Олмалиқ” жамоаси эса шу пайтгача Олий лига учрашувларида “Насаф”ни бирон марта ҳам мағлуб эта олмаган.

Яна бир маълумот, ўтган йилги Қаршида бўлиб ўтган учрашув қаҳрамони Артур Геворкян ҳисобланади, у ушбу учрашувда “Олмалиқ” дарвозасини 2 марта ишғол қилиб, дублга эришган ва “Насаф” нинг ғалабасига энг катта улуш қўшган.

Ўтган йилги биринчи даврадаги учрашув ҳақида

НАСАФ - ОЛМАЛИҚ - 2:1 (1:0)
20.03.2011. 3-тур. Қарши. “Марказий” стадиони. 5728 томошабин.
Бош ҳакам: Агишев Вадим - 8,8
Голлар: 1:0 - Геворкян Артур, 25, 1:1 - Востриков Александр, 60, 2:1 - Геворкян Артур - пенальтидан, 72
“Насаф”: Козаченко Дмитрий; Алиқулов Асрор; Каримов Мақсуд; Жиямуродов Жаҳонгир; Переплёткин Андрей; Отақўзиев Носир (Шомуродов Илҳом, 77); Тўраев Лутфулла; Геворкян Артур; Бойдуллаев Эркин (Рисқуллаев Ахрол, 82); Полвонов Зафар (Юнусов Илҳом, 60); Малисич Боян
“Олмалиқ”: Ғаниев Тимур; Хожиакбаров Абдуқаххор; Нурлибоев Фаррух (Востриков Александр, 59); Гоголь Евгений; Рахматуллаев Дилшод; Усмонхўжаев Собир (Эргашев Исроил, 46); Мамазулунов Мўйдин; Пиримов Зоҳир; Абдурахмонов Достон (Зотеев Олег, 86); Холиқов Акмал; Хамраев Мурод
Огоҳлантиришлар: Пиримов Зоҳир, 34; Бойдуллаев Эркин, 43; Гоголь Евгений, 53; Юнусов Илҳом, 67; Холиқов Акмал, 69
Четлатиш: Пиримов Зоҳир, 74 (2 та сариқ карточка)

Ўтган йилги иккинчи даврадаги учрашув ҳақида
“Олмалиқ” – “Насаф” 0:0
Ҳакамлар: Рубаков О. (Тошкент), Самандаров Р. (Навоий), Жумаев О. (Навоий), Мешков Н. (Самарқанд)
Назоратчи: Нехочин И. (Наманган)
“Олмалиқ”: Денис Ершов, Мурод Хамроев, Иван Кучеренко, Евгений Гоголь, Бахром Йўлдошев, Достон Абдурахмонов, Азамат Исроилов, Зафар Тўраев, Александр Востриков, Собир Усмонхўжаев (Шоаҳмедов), Мўйдин Мамазулумов (Александр Лупашко).
“Насаф”: Дмитро Козаченко, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев, Андрей Переплеткин (Кенжа Тўраев), Носир Отақўзиев (Иван Бошкович), Лутфулла Тўраев, Артем Филипосян, Артур Геворкян, Фозил Мусаев (Илҳом Шомуродов), Эркин Бойдуллаев, Боян Малишич.
Огоҳлантиришлар: Достон Абдурахмонов, Мақсуд Каримов, Кенжа Тўраев, Илҳом Шомуродов

Эслатиб ўтамиз, “Насаф”-“Олмалиқ” учрашуви 1 июль, якшанба дам олиш куни, Қарши шаҳридаги “Насаф” МАРКАЗИЙ стадионида кеч соат 20:00 да бошланади, ушбу учрашув жамоамизнинг XXI Ўзбекистон миллий чемпионати биринчи даврадаги сўннги учрашуви бўлади. Ушбу иккала жамоа ёшлари ўртасидаги учрашув эса 30 июнь шанба куни Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионида бўлиб ўтади.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 17:38, 28.06.2012.
Ўқилди: 5143 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.