Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Миржалол Қосимов: “Бугун ҳақли равишда дуранг бўлди”

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – АГМК (0:0) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида АГМК жамоаси устози Миржалол Қосимов иштирок этди.

– Қизиқарли ва курашларга бой ўйин бўлди. Ҳақли равишда дуранг бўлди. Биринчи бўлимда “Қўқон-1912” жамоаси  ҳужумларда яхши ҳаракатланди. Айниқса Шоҳназар  Норбеков бизга қийинчилик туғдирди. Иккинчи бўлимда ўйин тизгинини қўлимизга олдик. Лекин бундай ўйинларда кўп имконият бўлмайди. Вазиятларимиз бор эди, футболчиларимиз гол уришлари керак эди. Ўйин вақти ўтиб боргани сари ўйинчиларда кўп “брак”лар бўлади. “Қўқон-1912” жамоасини ҳам тушуниб турибмиз, улар пастки ўринлардан бирида. Дуранглар ўйнаяпти. Биз эса юқори мақсадларни қўйганмиз ва бундай баҳсларда ютишимиз керак. Лекин шунақаси ҳам бўлиб туради.

– “Қўқон-1912″да Иван Йосович, Анвар Ҳожимирзаев, Билолхон Тошмирзаев, Александр Мерзляковлар майдонга тушмади. Кучсизланган жамоани енгиш учун АГМКга нима етишмади?

– Гол етишмади. “Қўқон-1912” жамоасини кучсиз демайман. Жадвалда бундай ўриндаги жамоалар билан ўйин жуда ҳам қийин. Суперлигада қолиш учун жон-жаҳди билан курашяпти. Мухлислар учун гол керак, ғалаба керак. Ўз жамоаси учун мухлислик қилишади. Иккинчи бўлимда гол урганимизда ўйин янада бошқача бўларди. Ўйин янада очиларди. Ўзинглар ҳам гувоҳ бўлдинглар, жамоа иккинчи рақамда ҳаракат қилди. Бунақада ёриб кириш қийин бўлади.

– Валижон Раҳимов нега 2 та ўйиндан буён майдонга тушмаяпти?

– Унда жароҳат бор.

– Кейинги турда “Пахтакор” билан ўйинда бугунги йўқотилган очкони тўлдиришга ишонасизми?

– Ҳар бир ўйинга тайёрланамиз, ажратмаймиз. Тақвим бўйича ўйнаймиз. Ким билан ўйнашимиздан қатъий назар доим чиройли ўйин кўрсатиш ва албатта ғалаба учун чиқамиз.

– “Насаф” билан кубок ўйинида финал учун ҳаракат қиласизларми?

– Албатта, ҳаракат қиламиз, ахир клубдаги барча ҳаракатлар соврин ютиш учун амалга оширилаяпти. Ярим финалгача осон бўлмади. ОЧЛ йўлланмаси учун ўйин бўлади.

Киритилди: 00:05, 10.09.2022.
Ўқилди: 1047 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.