"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия Премьер-лигасидаги ёрқин дебюти ҳақида гапирди.
“Тан оламан, мен бироз ҳайронман, лекин шок ҳолатида эмасман. Мен нимага қодир эканлигимни биламан ва қайси жамоага ўтганимни тушунаман. Менинг ажойиб жамоадошларим бор. Менга "Этиҳад"да ўйнаш жуда ёқади, бу ерда биз кўплаб голли вазиятлар яратамиз", - деди норвегиялик тўпурар Telemundo Sports билан суҳбатда.
Англия чемпионатининг олтита учрашувида 22 ёшли скандинавиялик футболчи рақиб дарвозасини ўн марта ишғол этди. Қолаверса, у ЕЧЛ гуруҳ босқичида “Севилья”га қарши ўйинда (4:0) иккита гол урди.
Эрлинг "Манчестер Сити"га Дортмунднинг "Боруссия" клубидан 60 миллион евро эвазига ўтган эди.