Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Улуғбек Бақоев: “Бир очко қўлга киритганимизни ютуқ деб ҳисобласак бўлади”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 18-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди. Улуғбек Истамович ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Бугунги ўйинда наманганликлар бироз устунлик намойиш этишганини ҳамма кўрди. Чунки бизнинг тақвим жуда зич, 24 кун ичида 8-ўйинда майдонга тушдик. Инсон организмининг бунга дош бериши мушкул. Шунинг учун ҳам бу беллашувга аниқ режа ишлаб чиққандик. Рақиб бугунги ўйинга кўпроқ тайёрланди ва менимча, улар кўпроғига лойиқ эди.
Бир очко қўлга киритганимизни ютуқ деб ҳисобласак бўлади. Шу сабабли шогирдларимни табриклаб ўтмоқчиман. Энди олдимизда турган учрашувлар ҳақида ўйлашни бошлашимиз лозим.

- Бу баҳсда “Сўғдиёна” Суперлигадан кўра кўпроқ ОФК ва Ўзбекистон кубогига эътибор қаратмоқчилигини исботлагандек кўринди. Бунинг сабаб таркибми?

- Йўқ, биласизми, биз учун ҳар бир ўйин муҳим. Бир неча футболчи жароҳат олгани ва ёшларимиз терма жамоалардан чақирув олишганини инобатга олсак, ротация ҳам тўлиқ кечмаяпти. Бугунги ўйин режасида 3 нафар ҳужумкор футболчи билан ҳаракат қилиш бор эди. Шунчаки уларни иккинчи бўлимда майдонга ташладим ва улар учрашув темпини ошира олишди. Қайси жамога қарши майдонга тушишимиздан қатъий назар, кучимизни тенг тақсимлашга ҳаракат қиламиз.

- Сизнинг бошқарувингиздаги “Сўғдиёна” зерикарли футбол намойиш этяпти, деб ҳисоблайсизми?

- Барчанинг футболга ўз қараши бор. Мураббий ва жамоа раҳбарларига нима муҳим? Албатта, натижа! Чиройли ўйнаб, 15-ўринда юрсангиз, бу кимга ёқади? Биз натижа ва мухлислар учун ўйнаймиз. Бу бизнинг услуб, бизнинг фалсафамиз.

- Бугун жамоангиз кўпроқ дуранг учун ҳаракат қилди. Бу фикрга қўшиласизми?

- Таъкидлаганимдек, “Навбаҳор” кучлироқ ўйнади. Аммо биз ҳам ҳаракат қилдик. Холисона фикр юритсак, меҳмонлар ғалабага ҳақлироқ эди.

- Нима учун жамоангиз дуранг учун ўйнади? Бугунги ғалаба “Сўғдиёна”нинг чемпионлик пойгасидаги имкониятларини ошириши аниқ эди. Ёки жамоангизнинг кучи ғалаба қозонишга етмасди, деб ҳисобладингизми?

- Ҳозиргина 24 кун ичида 8 та ўйинда майдонга тушганимиз ҳақида айтиб ўтдим. Инсон танаси темир эмас. У 15-20-30 дақиқа ҳаракат қилиши мумкин. Аммо бутун беллашув давомида бир хил темп намойиш эта олмайди. Шунинг учун ҳам биз рокировкага қўл урдик. Албатта, гол уришга ҳаракат қилдик, бироқ бундай бўлмади.

- Ўзбекистон кубоги ярим финалидан ўрин олган “Навбаҳор”га қарши бўлажак баҳс ҳақида фикрингиз қандай?

- Албатта, турнир жадвалида ёнма-ён бораётган жамоалар ўртасидаги учрашув қизиқ кечиши аниқ. Наманганда футбол атмосфераси мухлислар билан жуда ажойиб бўлади. Менимча, бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди.

- Жамоангизнинг 3 та фронтда кураш олиб бораётгани қийинчилик туғдирмайдими?

- Жуда қийин! Тикланиш жараёни анча оғир кечяпти. Шогирдларимнинг барчасига ҳурмат изҳор этаман ва миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 06:05, 11.09.2022.
Ўқилди: 1601 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.