Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

АПЛда ким қанча маош олмоқда? (барча йигирмата мураббий рўйхати)

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасини ҳозирги каби қизиқ, шиддатли, кучли ва рақобатбардош қилишда, унга тикилаётган пулларнинг таъсири катта. Буни ёзда инглиз клубларининг 1 миллиарддан ортиқ маблағини трансферларга сарфлаб юборганида ҳам кўришимиз мумкин бўлади. Футбол оммаси кўпинча футболчилар ҳамда уларнинг моаши ҳақида гаплашади. Бугун биз сизлар билан уларга мураббийлик қилувчи инсонларнинг даромадига тўхталиб ўтмоқчимиз. Қуйида АПЛ мураббийларининг моаши ҳақида сўз боради.

"Челси" яқиндагина Грэм Поттерни ўзига янги мураббий қилиб тайинлаган эди. Инглиз мутахассиси Лондонга келиш орқали, Англияда энг юқори маош олувчи менежерлар ичида кучли тўртликка кириб олди. У эски жамоаси, "Брайтон"да йилига 2 миллион фунт олар эди. "Челси" эса Поттерга бир мавсумда 10 миллион тўлаб берадиган бўлди (Тухелда бу кўрсаткич 7 миллион фунтни ташкил этган). Унинг битими эса 5 йилгача амал қилади. Аммо у "Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиоладан деярли икки баравар кам маош билан таъминланган. Гвардиолага "шаҳарликлар" сафидаги хизматлари учун ҳар йили 19 миллион фунт тўланади. Бу эса Англиядаги энг йирик кўрсаткичдир. Албатта, Гвардиола шунга лойиқ ҳажмдаги ишни бажармоқда. Ҳархолда, "Манчестер Сити" АПЛда сўнгги беш йилда тўрт марта чемпионликка эришди.

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп рўйхатнинг иккинчи поғонасидан жой олган. У апрель ойида тузган янги битимига кўра, йилига 16 миллион фунт билан таъминланадиган бўлди. Антонио Конте учинчи поғонани банд этади. "Тоттенхэм" устози 2021 йилда йилига 15 миллион фунтлик шартномага имзо чеккан. Юқорида айтилгандек, Поттер ва "Лестер Сити" менежери Бренден Рожерс 10 миллион фунт билан тўртинчи ва бешинчи ўринни банд этган. "МЮ"нинг янги мураббийи бўлган Эрик тен Хаг кейинги ўринда тилга олинади. У 9 миллион фунт эвазига "қизил иблислар"га бир йил давомида хизмат кўрсатади.

Еттинчи ўринда "Арсенал"нинг ёш мураббийи бўлган Микель Артета келтирилган. Испаниялик собиқ футболчи май ойида йиллик қиймати 8,3 миллион фунтлик янги битимга имзо чеккан эди. Кейинги қисмларда "Саутгемптон" устози ҳамда "Астон Вилла" етакчиси келтирилади. Хазенхюттль ва Жеррард 6 миллион фунтлик маошга эга. "Эвертон" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард, "Вест Хэм" устози Дэвид Мойес бўлса, йиллик, 5 миллион фунт билан қолган ўринларни эгаллаган. "Брайтон"ни вақтинчалик бошқараётган Адам Лаллана 12 ўринда қайд этилган бўлиб, йилига 4,7 миллион фунт ишлаб олади.
Қолган мураббийларнинг маоши қуйидагича тақсимланган:
"Фулхэм" - Марко Да Сильва (4,5 млн.)
"Кристал Пэлас" - Патрик Виейра ( 4 млн.)
"Ньюкасл" - Эдди Хау (4 млн.)
"Вулверхэмптон" - Бруну Лаже (2,5 млн.)
"Ноттингем Форест" - Стив Купер (1,5 млн.)
"Брентфорд" - Томас Франк (1,5 млн.)
"Борнмут" - Гари О'Нейл (номаълум).

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 16:29, 11.09.2022.
Ўқилди: 6696 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.