Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Испания чемпионатининг 5-турида “Мальорка” билан ўйинда (4:1) гол урди.
Шу тариқа, 22 ёшли бразилиялик кетма-кет бешинчи учрашувда гол урди. У Ла Лиганинг тўртта ўйинида ва Чемпионлар Лигасида битта ўйинда гол урган.
Винисиус жорий мавсумда “Реал” сафида 7 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.