Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 0-3 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 4-1 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 0-0 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Муҳаммад Камара: «Монако» - мен учун энг яхши танлов»

Баҳо:
+ | -

Асосан ёшлардан иборат «РБ Зальцбург» аввалги мавсум ЧЛда барчани бирдек ҳайратлантирди. Айниқса, Муҳаммад Камара жамоани бошқариш қобилияти билан кўзга ташланди

Мана, у энди Австрия лигасидан Франция чемпионатига кўчиб ўтди. Мали миллий жамоаси ярим ҳимоячиси «Монако» футболчиси сифатида оммага расман таништирилгач,  журналистлар билан суҳбат жараёнида князлик клубида келажагини қандай кўраётгани ҳақида батафсил тўхталди. Экспертлар Камарани ғалаба йўлида охиригача курашишдан қайт­майдиган жангчи сифатида таърифлашмоқда. Тахмин қилинишича, малилик футболчи айни пайт ишлари унча юришмаётган «Монако»га катта наф келтириш салоҳиятига эга.

- Айтингчи, «Монако»га қандай келиб қолдингиз?

- Филипп Клеман билан бир неча марта телефон орқали гаплашдик, у клуб лойиҳаси ва жамоада менга топшириладиган ролни қандай кўраётганини батафсил тушунтирди. Ўйлайманки, ҳозирги ҳолатда «Монако» мен учун энг яхши танлов бўлди. Ҳар ҳолда, энди қулай шароитларда янада ўсиш имкониятига эгаман. Клуб инфратузилмаси дарҳақиқат, жуда зўр. Ҳаммаси энг юқори даражада йўлга қўйилган, муваффақиятга эришиш учун зарур шароитлар мавжуд! Қисқаси, «Монако» таклифидан юз ўгиришим имконсиз эди. Ахир гап Франция чемпионатининг энг буюк клубларидан бири ҳақида кетяпти.

- Хўш, «Монако»га айнан нима бера оласиз?

- Аввало шуни айтмоқчиманки, жамоа ҳаммасидан устун. Шундай экан, ҳар бир машғулот ва ўйинда бор кучимни сарфлашим керак. Бундан нима чиқишини эса вақт кўрсатади. Айтганимдек, бу ерда юқори савияда ишлаб, тараққиётга интилиш учун барча шароитлар мужассам. Билишимча, жамоанинг ўзи ҳам жорий мавсум анча рақобатбардош ҳолга келган ва бу барчамизга қўшимча мотивация бағишлаши турган гап. Умуман, олдиндан гапиришни ёқтирмайман, барчасини майдондаги ҳаракатларим орқали ифодалашни афзал кўраман. Қолаверса, ҳаракатларимга баҳо беришни мураббийлар ва мухлисларга қўйиб беришим мақсадга мувофиқ. Фақат шуни айта оламанки, клубга имкон қадар кўпроқ наф келтириш ниятидаман.

- Таклифни қабул қилишдан олдин ким биландир маслаҳатлашдингизми?

- Амари Траоре («Ренн» клуби ва Мали терма жамоаси сардори)га худди акамдек қарайман. Айнан унга қўнғироқ қилиб, Лига 1 ҳақида сўраганимда, чемпио­нат ўйинлари яккакурашларга бойлигини, шунинг баробарида техника нуқтаи назаридан ҳам савия чакки эмаслигини таъкидлади. Хуллас, Амари барча шубҳаларимни бир четга суриб ташлади ва Франция чемпионатига бемалол кўчиб ўтишим ҳақида маслаҳат берди. Яна Лига 1да муваффақият қозониш учун имкониятим зўрлигини қўшимча қилди. Шунингдек, Такуми Минамино билан ҳам гаплашдим, у билан «РБ Зальцбург»да бирга ўйнаганмиз. Шу иккиси мени «Монако» тўғри танлов эканлигига ишонтирди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:30, 12.09.2022.
Ўқилди: 625 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [11942]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11907]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [5661]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [5356]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5015]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2726]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2378]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2043]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [1957]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [1850]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.