Ҳимоячи Эндрю Робертсон тиззасидан жароҳат олди ва "Ливерпуль"нинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади.
Бу ҳақда "қизиллар" бош мураббийи Юрген Клопп гапириб ўтди.
“Роббо 100 фоиз тайёр эмас. У ўйин охирида - 93-дақиқада ёки шундай дақиқаларда ниманидир ҳис қилди. Эртаси куни у нимадир нотўғри эканлигини тушунди. Лекин ҳа, мен шуни айтган бўлардимки, у ҳеч бўлмаганда халқаро ўйинлардаги паузадан кейин қайтиб келади.
Кёртис ҳам ўйнашга тайёр эмас. Фабиу кеча машғулот ўтказди, у "Аякс"га қарши майдонга туша олади.
Менимча, Наби Кейта терма жамоа йиғинига бормайди. У октябрь ойида қайтиши кутилмоқда. Окслейд-Чемберлен ҳам худди шундай ҳолатда. Шунинг учун бу йигитлар Чемпионлар лигаси ўйинлари учун таркибда йўқ", - деди Клопп.
Ҳозирда "Ливерпуль"да 8 нафар жароҳат олган футболчи бор. Булар Жордан Хендерсон, Ибраҳима Конате, Кёртис Жонс, Алекс Окслейд-Чемберлен, Киувин Келлехер, Калвин Ремси, Наби Кейта ва Эндрю Робертсон.
"Ливерпуль" Чемпионлар лигаси доирасида ўз майдонида "Аякс" билан ўйнайди. Ўйин эртага, 13 сентябрь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланади.