"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-турида "Аякс"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан "Наполи"га қарши ўйинни (1:4) эслаб, уни даҳшат билан таққослади.
"Биз футболчилар билан учрашув ўтказдик. Мен ўйинни бир неча марта қайта кўрдим ва бу, очиғини айтганда, ҳақиқий даҳшат эди. Йигитлар буни тушунишди, лекин ўйинни яна бир бор кўргандан сўнг бу янада яққол кўзга ташланди. Бу мен тайинланганимдан бери энг ёмон ўйинимиз бўлди, гарчи авваллари омадсиз ўйинларимиз бўлса-да.
“Астон Вилла”дан учралган мағлубият (2020 йилда 2:7) ва бошқа ўйинларда биз керакли тезликка эриша олмаганимизни ҳамма эслайди, бироқ ўша вазиятларда ҳеч бўлмаганда бироз кўринишлар бўлган.
"Наполи"га қарши ўйинда умуман ҳеч нарса бўлмади. Ва нима учун бу содир бўлганини тушунишимиз керак. Менимча, асосий таркибдан саккиз нафари ўз даражасига мутлақо тўғри келмасди, қолган уч нафари эса ўзларининг юқори савияларини кўрсата олишмади, улар одатдаги савияда ўйнашди", — деди Клопп Goal порталига.
“Ливерпуль” – “Аякс” учрашуви 13 сентябрь тунда, Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.