Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Тухель чиройли тарзда "Челси" билан хайрлашди. Аммо у айта олмаган сўзлар ҳам бор

Баҳо:
+ | -

Томас Тухель 7 сентябрь куни эрталаб “Челси”дан ҳайдалган эди, бироқ мураббий орадан 5 кун ўтиб омма олдида баёнот берди. Нима дейишини ўйлаши учун деярли беш кун керак бўлди. Немис интервью бермади ва журналистларнинг аниқ саволларига жавоб бермади. У шунчаки Твиттерда ўз фикрларини ёзиб қолдирди.

"Бу мен ёзишим керак бўлган энг қийин баёнотлардан бири ва мен кўп йиллар давомида буни қилишим шарт эмас деб умид қилгандим. “Челси”даги фаолиятим якунланганидан хафаман. Бу клубда мен ҳам профессионал, ҳам шахсан ўзимни уйдагидек ҳис қилдим.

Бошиданоқ мени шундай кутиб олганликлари учун ходимлар, футболчилар ва мухлисларга чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман. Жамоага Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишига ёрдам берганимдан ғурур ва хурсандчилик мен билан абадий қолади. Мен ушбу клуб тарихининг бир қисми бўлишдан фахрланаман ва ўтган 19 ойлик хотиралар қалбимда доимо алоҳида ўрин тутади”, деган Тухель ўз твитида.

Қизиғи шундаки, Тухель ўзининг Твиттеридан кам фойдаланади. "Челси"да мураббий бирорта ҳам пост ёзмаган. Охирги хабар икки йилдан кўпроқ вақт олдин қолдирилган - 2020 йил апрель ойида у ўз таржимаи ҳоли билан китоб ҳақида гапирганди.

Янги пост минглаб шарҳлар ва юз минглаб лайкларни тўплади. "Челси" мухлислари немис мураббийига жамоадаги ушбу 19 ой учун миннатдорчилик билдиришди. Энг муҳими, бу сўзларда истеъфо нақадар кутилмаган бўлганини кўрамиз. Биз бу ерда батафсилроқ ёздик.

Аммо бу баёнотдаги энг қизиқ нарса Тухелни самимий қабул қилганларни санаб ўтишдир. У ходимлар, футболчилар ва мухлисларни қайд этди. Бироқ, у раҳбарият ҳақида ҳеч нарса демади. Бу вазиятда ниманидир тахмин қилишни хоҳламаймиз, лекин бу тасодиф эмаслигини аниқ. Айниқса, The Athletic инсайдерлари фонида. Англиядаги асосий спорт нашрининг таъкидлашича, янги хўжайинлар учрашувлардан бирида мураббийга 11 та майдон ўйинчисидан иборат 4-4-3 схемасига ўтишни таклиф қилишган. Боули ҳам трансферларда мураббий фикрига таянишини айтди, бироқ Тухель истаган футболчиларни (де Йонг, де Лигт, Рафинья, Кимпембе) олмаган.

Катта эҳтимол билан Тухель ҳозир ўйлаган ҳамма гапни айта олмаяпти. Агар шартнома расман бекор қилинмаган бўлса, у ҳолда мураббий раҳбариятни танқид қилгани учун жаримага тортилиши мумкин. Ва агар у тугатилган бўлса, унда, эҳтимол, у клуб ҳаётидан тафсилотларни ошкор қилиш ҳуқуқига эга эмас. Англия ва Россияда тақиқ мавжуд.

Шундай қилиб, мураббийнинг хайрлашуви таъсирли бўлиб чиқди, аммо у уни ҳалокатга олиб келган ҳамма нарсани баҳам кўриши даргумон. Гарчи бу сўз жуда таъсирли бўлса ҳам. Бир кун келиб Тухелнинг таржимаи ҳоли эълон қилинганида у "Челси"даги даврининг барча тафсилотлари билан ўртоқлашади, деган умиддамиз.

Киритилди: 12:28, 13.09.2022.
Ўқилди: 4701 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.