"Селтик" бош мураббийи Анжелос Постекоглу Чемпионлар лигаси доирасидаги Донецкнинг "Шахтёр" жамоасига қарши ўйиндаги дуранг (1:1) ҳақида фикр билдирди.
"Натижа буни тўлиқ акс эттирмаса ҳам, биз яхши ўйин ўтказдик. Футболчилар майдонда борларини беришди, мен улардан кўпроқ нарсани талаб қила олмайман. Бизга иккинчи гол керак эди ва бизда гол уриш учун яхши имкониятлар бўлди. Агар биз худди шу руҳда ва худди шундай муносабатда ўйнашда давом этсак, албатта мукофот оламиз", - деди Постекоглоу УЕФА расмий сайтига.