"Бенфика" футболчиси АПЛнинг топ-клубларидан бирига йўл олиши мумкин. Хабарларга кўра, португалияликлар Алекс Грималдо учун "Арсенал" ҳамда "Манчестер Сити"дан қизиқишлар бор деб ҳисоблайди.
26 ёшли ҳимоячи 7 йилдан бери "бургутлар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги битими янаги ёзда якун топади. Шунингдек, испан футболчисига "Ювентус" ҳам даъвогар саналади.