Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Кахи Махарадзега жиддий чора кўрилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган “Локомотив” ПФК футболчиси Кахи Махарадзе ва бошқаларнинг тотализатор ҳамда келишилган ўйинларда иштирок этганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан тегишли тартибда текширув ўтказилиб, Этика қўмитасида кўриб чиқилди.

Аниқланишича, “Локомотив” ПФК футболчиси Кахи Махарадзе, футболчи Евгений Кочнев, Грузия фуқаролари Г.К. ва Ч.М. исмли шахслар ўзаро тил бириктириб, фирибгарлик йўли билан бойлик орттириш мақсадида, хитойлик ўзини Жай деб таништирган шахснинг ишончига кириб, тотализатор конторалари орқали “Локомотив” футбол клубининг учрашувларини Кахи Махарадзе ва бошқа футболчилар билан келишган ҳолда ўзлари учун қониқарли натижа билан якунлашга ёлғон ваъда бериб, ишонтирганлар.

Хусусан, шу йил 27 май кунги “Навбаҳор” – “Локомотив” учрашувида 2:0 ҳисоби қайд этилган бўлиб, К.Махарадзе, Г.К., Ч.М. ва Е.Кочневлар мазкур ўйин учун Жай исмли шахсдан тахминан 30.000 АҚШ доллари олиб, ўзаро бўлишиб олганлар.

Бундан ташқари, “Локомотив”нинг АГМК ва “Сўғдиёна” футбол клубларига қарши учрашувларига юқоридаги шахслар томонидан пул тикиш масаласи муҳокама қилинган бўлса-да, лекин бу амалга ошмагани аниқланган (ушбу маълумот ОФК ва “Спортрадар” ташкилотлари томонидан ҳам тасдиқланган).

Шундан сўнг, “Локомотив”нинг меҳмонда Насафга қарши учрашувда мағлуб бўлишини тахмин қилиб, К.Махарадзе бу ўйинни ютқазиб беришига Жайни ишонтириб, у томонидан тотализаторда пул тикилишига сабабчи бўлган.

“Локомотив” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашув 0:0 ҳисоби билан якунланганидан сўнг, Жай ўзи томонидан ютқазилган 100.000 АҚШ долларини К.Махарадзе, Ч.М., Г.К. ва Е.Кочневлардан талаб қилган. Рад жавоби олгач, ўч олиш мақсадида улар ҳақидаги маълумотларни ЎФА ва ОАВларнинг электрон почталарига юборган.

ЎФА томонидан текширув бошлангач, Жай ноқонуний фаолияти натижасида ўз мамлакатининг тегишли ташкилотлари томонидан жавобгарликка тортилиши мумкинлигини англаб, юқорида юборган маълумотлар нотўғрилиги, суратларни ўзи ясаганлиги ҳақида хабар юборган.

Юқоридагиларни ўрганиб чиқиш натижасида, ЎФА Этика қўмитаси йиғилишининг қарорига кўра, Кахи Махарадзе Интизом кодексининг тегишли бандлари бўйича айбдор деб топилиб, унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча турларидан 5 йил муддатга четлатилиб, юз миллион сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Шунингдек, футболчи Евгений Кочнев ҳам Интизом кодексининг тегишли бандлари билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча турларидан 3 йил муддатга четлатилиб, ўттиз миллион сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Текширув давомида “Локомотив” ПФКнинг бошқа футболчилари ва мураббийлари тотализатор ҳамда келишилган ўйинларда иштирок этмаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан унга алоқадор бўлган чет эл фуқароларининг шубҳали ҳаракатлари бўйича маълумотлар тегишли халқаро ташкилотларга юборилди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича ОФК ва “Спортрадар” билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиб келмоқда ҳамда шу каби ҳолатлар аниқланса, айбдорларга нисбатан қатʼий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантиради, дейилада ЎФА хабарида.

Киритилди: 11:24, 16.09.2022.
Ўқилди: 6129 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6587]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3091]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3030]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2188]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1995]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1913]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1800]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1707]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1582]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1549]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик