Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Хави: "Агар пенальти бўлмаганида ўтган йили "Эльче"ни юта олмасдик"

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Хави Ла Лига доирасида "Эльче" жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этди.

"Эльче"га қарши ўйин ҳақида:

"Эртага биз ноқулай рақиб билан ўйнаймиз. Улар ўтган мавсумда қандай бўлган бўлса, ҳозир ҳам ўша жамоа бўлиб қолмоқда, улар жисмонан кучли жамоа. Агар Мемфис томонидан киритилган пенальти бўлмаганида, биз ўтган мавсумда уларни юта олмаган бўлардик.

Гави ҳақида:

Мен Гавининг даражасидан мамнунман ва мен ундан шуни кутгандим. У бизга келажак учун ҳақиқий туҳфа, у буюк шахс ва катта иштиёқга эга. У бизга кўп ёрдам беради ва у кўп позицияларда ўйнай оладиган футболчи.

Фати ҳақида:

Фати жароҳат олдими? Йўқ, Ансу яхши. Биз у билан муайъян режа асосида ишлаймиз. У ажойиб ўйинчи ва у бизнинг жамоамиз учун жуда муҳим.

Фатининг ЖЧга бориши ҳақида:

Ансу Фати ЖЧ-22 учун Испания терма жамоасига чақириладими?

Бу қарор Луис Энрике томонидан қабул қилинади. У билан муносабатларим яхши, у билан Фатининг аҳволи ҳақида гаплашдим. Умуман олганда, Ансуни Жаҳон чемпионатига терма жамоага чақириш керак" - деди Хави.

Киритилди: 17:58, 16.09.2022.
Ўқилди: 2078 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида маълумот берди [3382]

Влахович «Милан»дан қанча маош сўрагани маълум бўлди [2487]

«Динамо»нинг ўйини менга ёқди, ЖЧ-2026да Ўзбекистонга бефарқ бўлмайман» - «Зенит» устози асабий ўйин, ўзбек футболидаги ўсиш ва «Динамо» ҳақида фикр билдирди [2034]

Sport ва Futbol телеканалларининг 10-февраль кунги кўрсатувлар жадвали [1847]

Zo'r TV телеканали 10-февраль куни Италия кубоги баҳсини жонли трансляция қилади [1839]

Кэррикка АПЛнинг уч жамоаси қизиқиш билдирмоқда [1783]

Вадим Абрамов «Зенит»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди [1709]

«Наполи» Симеоне орқали яхши сумма ишлаб оладиган бўлди [1663]

Клопп "Реал"ни бошқарадиган бўлса, қайси футболчини олишни исташини айтди [1638]

«Сити»нинг икки футболчиси Ширер талқинига кўра АПЛ 25-тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1543]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.