Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Холанд ёки Мбаппе. Қай бири яхшироқ?

Баҳо:
+ | -

 Мбаппе Премьер-лигада ўйнаганида уларни солиштириш янада қизиқарли бўларди. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" унинг трансферига умид қилмоқда. Клоппнинг жамоасида унинг майдондаги ўрин бўлади, "Манчестер Юнайтед"да эса Роналду кетгач етакчига айланар эди. Айни пайтда ПСЖда қолишга қарор қилинган. Мбаппе "Реал Мадрид"ни ўйин қилган, бу қарор унинг обрўсига таъсир этган. Холанд ҳазиллар ва табассумлар билан ундан бу борада устундек. Келинг, уларни солиштиришни бошлайлик.

Голлар самарадорлиги

Эрлинг эндигина танилишга интилаётган пайти, Килиан "Монако" сафида рақиб мудофаа чизиғини аллақачон бузаётган эди. Аммо, ўртача ҳисоблаганда Эрлинг учун натижа яхшироқдир - 0,69 га нисбатан 0,80. Холанд ҳар 84 дақиқада, Мбаппе ҳар 107 дақиқада гол уради. Килианга осонроқ бўлганини тушунамиз, чунки "ПСЖ" ва Франция Норвегия, Боруссия Дортмунд ёки Зальцбургдан кучлироқ. Лекин франциялик футболчи марказ ҳужумчиси эмаслигини ҳам ҳисобга оламиз. Аммо тан олиш керакки, икки футоблчи ҳам кўп гол киритади. 

Натижа: дуранг.

Ўйинга диққатни жамлаш

"Боруссия" билан ўйиндан сўнг Дортмунд Эрлинг бешта голли ўйинда тўпга беш марта тегинишдан хурсанд бўлишини айтди. Диққат бу сўзлар Холанд томонидан юз марта такрорланган. Холанднинг шахсий ҳаёти ҳақида нималарни биламиз? Унинг қиз ўртоғи ҳам йўқ, бор вақтини футболга сарфлайди. Мбаппенинг шахсий ҳаёти ҳақида нималарни биламиз? Шайхлардан кўпроқ пул олиш учун "Реал" билан музокаралар ўтказди. У бир модель ва яна бир нечта қиз ўртоқлар орттирган. Холанднинг ҳаёти зерикарлироқ кўриниши таббий - реп тинглаш, сабзили парҳез, видео ўйинлар ўйнаб туриш, Манчестер кўчаларида пиёда юриш. Мбаппенинг ҳаёти бошқачароқ - реклама, бизнес, ишларга бутун "ПСЖ"ни жалб қилиш, Неймар билан "қалин" дўстлик. Сўнгги пайтларда доимо жанжаллар. Холанд футболга кўпроқ вақт ажратади, унинг асаб тизимидаги юк камроқ.

Натижа: Холанднинг ғалабаси.

Чидамлилик

Клублар ва терма жамоалар ўртасидаги ўйинлардаги фарқ Килиан фойдасига 127 ўйинни ташкил этади. Холанд, тез ўсиб улғайганида, соғлиғида муаммолар бор эди. Шифокорлар ундаги жароҳатлар оддийлигини айтган, аммо футболчи тунда ухлай олмаганини, тиззалари қаттиқ оғриётганини тан олди. Мбаппе ёшлигида камдан-кам учрайдиган жароҳатлар туфайли бир нечта ўйинни ўтказиб юборди, лекин кўпи билан бир ҳафтага сафдан чиқиш ҳолатлари кузтилган. Ўтган мавсумда Холанд Дортмундда ўн олтита ўйинни ўтказиб юборди. Килиан ҳозирча бу борада устунроқ.

Натижа: Мбаппе ғалаба қозонди.

Функциялари

Килиан бу сафар ҳам устунлиги маълум. Де Брюйне машғулотларда Холандни "Манчестер Сити"га мос ўйин қилмаслиги - ўйинда иштирок этиши, тўпга тез-тез тегинишлари ва ассистентликлари билан мазах қилди. Аммо статистика норвегияликлар учун гапиради. Саккизта ўйин, аллақачон ўн учта гол урилган. Мбаппе 117 та голли узатма берган бўлса, Холандда бор йўғи 39. Ўртача ҳисобда француз 213 дақиқада битта голли узатмани амалга оширган, норвегиялик учун - ҳар 364 дақиқада бир марта, фарқ сезиларли. Унинг устига Мбаппе универсалроқ футболчи. 

Натижа: Мбаппе ғалаба қозонди.

Позицияни танлаш 

 "Манчестер Сити" норвегияликни таклиф қилиб, ўз услубидан бироз чекинди. Лекин яхши мақсад учун. Холанд ўз ролини тушунади, у ажойиб жисмоний тайёргарликка эга. ЕЧЛда оёғи билан юқоридан келаётган тўпни олиш учун чўзилиш ва сакраш кифоя эди, бундай эпизодда қўниш эса маҳорат талаб қилади. Холанд каскадёр, Мбаппе эса шахсият инқирозини бошдан кечирмоқда. Мбаппе соф қанот ҳужумчиси ҳам, ҳали марказий ҳужумчи ҳам эмас. Футболда ўз ўрни, ўз позициясини англаб, шунга мос ҳаракат қилиш ҳам муҳим. 

Натижа: Холанднинг ғалабаси.

Қийинчиликларга мослашиш

Эрлинг Норвегиядан Австрияга кўчиб ўтди, "Зальцбург" таркибида у Чемпионлар лигасида ҳаммани ҳайратга солди. Мбаппе "Монако" билан турнирда муваффақиятларга эришди. У тўрт йил аввал Франция терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлганди. Холанд дарҳол "Манчестер Юнайтед"га эмас, Дортмунднинг "Боруссия"сига ўтди. Кейин у ўзи чақирилган "Реал" ёки "Барселона"ни танламади, лекин дарҳол Премьер-лигага ўтди. Мбаппе эса, "фермерлар лигаси"ни тарк этмади. Ҳатто Норвегияда ҳам Холанд 21 ўйинда 20 та гол урган бўлса ҳам, Эрлингга Франциядаги Мбаппедан кўра муваффақият қозониш қийинроқ. Француз қийин вазиятларда кўпроқ номақбул реакциялар кўрсатади. Холанд эса ҳар ҳолатга руҳан тайёр.

Натижа: Холанднинг ғалабаси.

Якуний натижа: Мбаппе – Холанд – 3:4 

Миржалол Пардабоев таржимаси. 

Манба: www.soccer.ru
Киритилди: 18:21, 16.09.2022.
Ўқилди: 5027 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.