"Навбаҳор" Суперлига 19-туридан ўрин олган учрашувда "Қизилқум"ни меҳмон қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол 60-дақиқада Зоран Марушич ҳисобига ёзилди.
Бу муваффақият орқали наманганликлар ҳисобидаги очколарни 37 тага етказиб олди. Улар ҳозирча 3-ўринда. 32 очко тўплаган "Қизилқум" 5-поғонани эгаллаб турибди.
Суперлига 19-тур.
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:0.
Гол: Зоран Марушич (60).