Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жорджо Кьеллини Евро-2012 финали олдидан рақиблари - испан футболчиларида ҳеч қандай ғайритабиий хислатларни кўрмаётганини айтди.
"Испанлар - оддий инсонлар. Биз уларни юта олишимиз мумкин. Чарчоқларга қарамай, бизда финал учун кучимиз етарли. Биз эртага ҳеч кимдан қасос олмоқчи эмасмиз, шунчаки, орзуимиз амалга ошишини истаймиз холос", - дея футболчининг сўзларини келтиради Football Italia.