"ПСЖ" раҳбарияти Лионель Месси ва Серхио Рамос билан шартномани узайтириш режаларини тасдиқлади.
Ҳар икки футболчи билан келишув 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган.
"Мен Серхио Рамоснинг ўйинларидан мамнунман, агар у шундай ўйнашда давом этса, нега шартномани узайтирмаслигимиз керак?
У мавсумни жуда яхши ўтказмоқда. Худди шу нарса Лео Мессига ҳам тегишли.
Иккаласининг ҳам шартномасини узайтирсак, зўр бўларди", - деди Париж клуби директори Луиш Кампуш.