“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Жек Грилиш Англия чемпионатининг 8-турида “Вулверхэмптон”га қарши учрашувда ҳисобни очди ва шу тариқа янги мавсумдаги илк голини урди.
Эслатиб ўтамиз, англиялик футболчи дастлабки икки турда "Вест Хэм" ва "Борнмут"га қарши ўйинда майдонга тушган, бироқ кейин жароҳат олган ва шу сабаб АПЛнинг кейинги 4 турини ўтказиб юборишга мажбур бўлганди.
"Вулверхэмптон"га қарши голдан олдин Грилиш ўтган мавсум охирида лига ўйинида тўп киритганди.
Грилиш ўтган ёзда 120 миллион евро эвазига "Манчестер Сити"га ўтган эди.