“Интер” ҳимоячиси Милан Шкриньяр Италия чемпионати 7-туридан ўрин олган “Удинезе”га қарши ўйинда автогол муаллифига айланди.
Шу тариқа 27 ёшли словениялик футболчи 2017 йилда “Интер”даги дебютидан буён А сериядаги 4-автоголини урди.
Бу кўрсаткич бўйича Шкриньяр "Бари" ҳимоячиси Франческо Викари билан бирга Италия чемпионатида "пешқадамлик" қилмоқда.