Кириш Регистрация

Наҳотки! "Барселона" Асенсио билан эркин агент мақомида шартнома имзолаши мумкин

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин.

Каталонияликлар "қаймоқранглилар" билан шартномасининг сўнгги йилини ўтказаётган 26 ёшли футболчи атрофидаги воқеаларни кузатиб боришмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Манбага кўра, Асенсионинг агенти Хорхе Мендеш "Барселона" билан яхши муносабатларга эга, бу эса трансфер амалга ошишига ёрдам бериши мумкин.

Асенсио "Реал"га 2015 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи тўртта учрашувда майдонда бор-йўғи 47 дақиқа ўтказди ва битта гол урди. Аввалроқ, "Реал" президенти Флорентино Перес жамоа билан янги шартнома имзолашдан бош тортгани учун бош мураббий Карло Анчелотти Асенсиодан камроқ фойдаланишни талаб қилгани хабар қилинганди.

Киритилди: 18:27, 19.09.2022.
Ўқилди: 4315 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.