"ПСЖ" клуби собиқ бош мураббийи Лоран Блан Грециянинг "Олимпиакос" клубини бошқаришдан бош тортди. Франциялик мутахассис клубдан 3 йиллик шартнома сўраган, аммо раҳбарият мураббийга бундай шарт-шароитларни тақдим этишдан бош тортган.
Эслатиб ўтамиз, Блан "ПСЖ"дан ташқари аввалроқ Франция терма жамоасини бошқарган.
Блан ўз вақтида "ПСЖ" билан 3 марта ва "Бордо" билан бир маротаба Франция чемпионига айланган.