"Брайтон"нинг янги бош мураббийи Роберто Де Зерби шартнома имзолаганидан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
“Бу ерда эканлигимдан жуда хурсандман, янги бош мураббий бўлганимдан жуда фахрланаман. Мен клубга раҳмат айтмоқчиман, ҳар бир футболчини ўрганаман ва январгача инглиз тилида гаплашаман деб умид қиламан.
Поттер мендан олдин қилган ишлари туфайли мен учун "Брайтон"да ишлаш осонроқ бўлади. Менинг футбол ҳақидаги ғоямга мос келадиган кўплаб сифатли ўйинчилар бор, уларда ҳам менга ёқадиган менталитет ва прессинг босими бор. Жадвалда тўртинчи ўриндаги жамоани олишим аниқ, аммо бу мен учун қўшимча мотивация.
Гвардиола мен билан боғланди, у жуда хурсанд ва бу клуб ҳақида юқори гапиради, агар бирор нарса керак бўлса, менга ёрдам беришга доим тайёр эканлигини айтди - биз бир-биримизга қарши ўйнаган ўйинимиз бундан мустасно!
Гвардиоланинг футболига келсак, менимча, Пепни эришиб бўлмайдиган мураббий, чунки у буни Англия, Германия ва Испанияда исботлаган", - дея Де Зербининг матбуот анжуманида сўзларидан иқтибос келтирилди.
Маълум бўлишича, 43 ёшли мутахассис "чағалайлар" билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган.
Грэм Поттер "Челси" билан 5 йиллик шартнома имзолаганидан кейин "Брайтон" мураббийсиз қолди.
Айни пайтда клуб 6 турдан кейин 13 очко жамғарган ҳолда Премьер-лига турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.