Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Ўртоқлик учрашуви. "Нефтчи" Қирғизистон клуби билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

"Нефтчи" бугун қўшни Қирғизистон Республикаси Премьер лига иштирокчиси Ўш шаҳрининг "Каганат" клуби билан майдонда рақобатлашди.

Беллашув ўртоқлик мақомида ўтганлигига қарамай майдонда ҳақиқий жанг кечди. Фарғоналиклар биринчи бўлимнинг 12 дақиқасидаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Майдон марказига яқин жойдан Дониёр Валиевнинг чиройли узатмасидан сўнг дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Шаҳзод Убайдуллаев хисобни очишга эришди. Шундан сўнг "Нефтчи"да бир қанча яхши имкониятлар юзага келди, бироқ самарадорлик борасида жамоа оқсади. Меҳмонлар ҳам биринчи бўлим якунинида хисобни тенглаштириш учун хужумга ўта бошлашди ва бу якунда ўз самарасини берди. "Каганат" бурчак тўпини амалга оширгач, химоячилар ҳатосидан унумли фойдаланган Бегзадбек Насиров ҳисобни 1:1 кўринишига олиб келди. Ушбу ҳисоб биринчи бўлим охиригача сақланиб қолди.

Иккинчи бўлимда фарғоналиклар захирадаги ўйинчиларни майдонга туширгач, ўйин анча жонланди. Бир қатор хужумлар хавфли вазиятларга олиб келди. Лекин барча уринишлар самарасиз якунланди. Гоҳида рақиб посбони яхши ҳаракат қилган бўлса, гоҳида футболчиларга омад етишмади. Стадионга ташриф буюрган муҳлислар иккинчи бўлимда бошқа гол кўришмади ва таблода 1:1 ҳисоби ўзгаришсиз қолди.


"НЕФТЧИ " 1 : 1 "КАГАНАТ"

"Нефтчи": 69 Евгений Конюхов (1.Машхур Мухаммадджонов, 46), 44.Дарко Станоевич (4.Андрей Мишенко, 46), 21.Мухсин Убайдуллаев, 31.Нодир Неъматхонов(26.Алексей Ларин,46), 70.Аббос Ғуломов, 88.Дониёр Валиев(22 Умар Адхамзода, 68), 6.Сирожиддин Қўзиев, 17.Абдуллоҳ Олимов(13 Лутфулла Тўраев, 68), 25 Дониёр Мадаминов(19 Мирзоҳид Ғофуров, 68), 9.Суннатилла Абдуллажонов, 46.Шахзод Убайдуллаев(76 Фаҳриддин Мухаммадов, 71).

Манба: "Нефтчи" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 20:55, 23.09.2022.
Ўқилди: 1315 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.