Арманистон терма жамоаси бош мураббийи Хоакин Капаррос Миллатлар лигаси доирасида Украина термасига қарши бўлиб ўтадиган ўйин арафасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Украина терма жамоаси ҳақида жуда юқори фикрдамиз. Биз қийин гуруҳга тушиб қолдик. Бўлажак икки ўйинда мен янги ўйинчиларни таклиф қилишни зарур деб ҳисобладим. Жамоага таклиф қилиниши мумкин бўлган барчани кузатмоқдамиз. Барчамиз Саркис Адамянни яхши кўрамиз, лекин ҳозир у йўқ. Унинг йўқлиги сабаб - унинг ўзи. Унга қўнғироқ қилинг ва сабабини сўранг. Сариқ карточкадан кейин бу ўйинда Сперцянга умид боғлай олмаслигимизни жуда яхши тушундик. Ишончим комилки, унинг ўрнини эгаллаган футболчи ўзини жуда яхши кўрсатиб, жамоага мухлисларни хурсанд қилишига ёрдам беради. Сперцян психологик жиҳатдан жуда кучли футболчи. Ҳозир у Европада ўйнашга тўлиқ тайёр. Украина кучли жамоа эканлигини ва биз яхши натижага эришмоқчи эканлигимни ҳисобга олсак, ўйин жуда юқори савияда бўлиши керак", - дея Капаррос news.am сайтига.