Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

ФИФА рейтингида 65-ўриндамиз

Баҳо:
+ | -

ФИФА терма жамоаларнинг июль ойи бўйича янги рейтинг жадвалини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси июнь ойидаги кўрсаткич - 66-ўриндан бир поғона юқорилашга муваффақ бўлди. 

ФИФАнинг янги жадвалида Ўзбекистон терма жамоаси 488 очко билан 65-ўринни банд этиб турибди. Бу ўтган июнь ойидагидан бир поғона яхшироқ. Июнь ойида икки марта майдонга тушган Ўзбекистон терма жамоаси, Эронга қарши баҳсда Тошкентда мағлубиятга учраб, Ливан билан дуранг натижа қайд этган эди. Ушбу натижалар эса терма жамоамизнинг рейтингдаги ўрни деярли ўзгаришсиз қолганини билдиради. Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё миқёсида ҳам, МДҲ мамлакатлари орасида ҳам кучли бешликда қайд этилмоқда. 

Жумладан, Осиё миқёсида Япония(20), Австралия (23), Жанубий Корея (28) ҳамда Эрон (50) терма жамоалари, МДҲда эса Россия (13), Арманистон (55), Украина (46) ва Эстония (56) терма жамоалари Ўзбекистондан олдинда бормоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2014 сўнгги саралаш босқичидаги рақиблари – Қатар ва Ливан терма жамоалари мос равишда ФИФА рейтингининг 98- ва 144-ўринларидан жой олишган. Гуруҳдаги қолган икки рақиб Жанубий Корея ва Эрон терма жамоаларидир.

Умумий рейтингда ҳали ҳам Испания терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда Германия, Уругвай, Англия  ва Португалия терма жамоалари ўрин олган. Италия, Аргентина, Голландия, Хорватия ва Дания терма жамоалари ҳам кучли ўнликдан ўрин олган.

Манба: fifa.com
Киритилди: 14:38, 04.07.2012.
Ўқилди: 7017 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [11844]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6040]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4792]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3923]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3557]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3267]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2415]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1913]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1804]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1737]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик