Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Жаҳон чемпионатидан олдин Англия бешта муаммони ҳали қилиши керак. Акс ҳолда...

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига тайёргарлиги ёмон томонга кета бошлади. 1-0 ҳисобида Италияга имконият бой берилганидан кейин, Гарет Саутгейт шогирдларининг ғалабасиз серияси 5 тага етди. Англия 1992 йилдан бери бундай ёмон натижа кўрсатмаган эди. Ғалаба майли, жамоа, ҳаттоки, гол уриш нималигини унутиб қўя бошлади. Ҳа, олдинда Кейндек рақиблар кушандаси мавжуд. Аммо бу ҳам ёрдам бермаётир. Қуйида Англиянинг Қатарга кетгунча тўғирлаши керак бўлган беш муаммоси ҳақида сўз боради.

Ўта эҳтиёткорлик

Англия Италияга қарши баҳсда, гўёки, синовдан ўтказилган бешталик ҳимоячи тизимидан фойдаланди. Марказда Уокер, Магуайр ва Дайер ҳаракат қилди. Бу эса қолган ижодкор футболчилар учун етарлича майдон қолмаслигига сабаб бўлди. Айнан шу нарса Англиянинг гол ура олмаётганига сабаблардан бири саналади. Жамоа устози Саутгейт табиатан эҳтиёткор. Шу туфайли, мундиалга ўта яқин қолмагунича, тактик схемани ўзгартирмаса керак. Аммо унинг мудофаани маҳкам ушлаш режаси, ҳужумдаги муаммоларга сабаб бўлмоқда. Жамоа очиқ футболда 450 дақиқадан бери гол ура олмади. Ваҳолангки, Англиянинг ҳужум чизиғи Европадаги энг кучлиларидан бири ҳисобланади. Эндиликда Саутгейт бу масалани жиддий кўриб чиқиб, принципларини ўзгартириши керак.

Асосий футболчиларнинг формада эмаслиги

Саутгейт ихтиёридаги бир нечта футболчилар ўз клублари сафида формада эмас. Рўйхатнинг олд қаторида Харри Магуайр турибди. У "МЮ"да захира вакилига айланган. Аммо Италияга қарши майдонга ташланди. Чап қанотда Люк Шоу ва Бен Чилвеллар жароҳат сабабли жамоага ёрдам бера олмади. Бу эса қанот ҳимоячиси сифатида, ҳужумчи Сакадан фойдаланилишига олиб келди. Мейсон Моунтнинг даражаси ҳам олдингидек эмас. Стерлинг эса "Челси"да ҳали мослашиш даврини бошдан ўтказмоқда. Филлипс "Манчестер Сити"да деярли майдонда ҳаракат қилмади. Айнан мана шу сабаблар ҳам Англиянинг умумий натижаларига таъсир ўтказмоқда. Саутгейт эса танловларда максимум эътиборли бўлиши керак.

Кейнга суяниб қолиш

Англия ҳужуми Кейн, Стерлинг ва Фодендан тузилган. Айнан мана шу трио Италияга қарши майдонга туширилганди. Ҳа, Кейн терма жамоада 50 та голга муаллифлик қилган. Лекин у ҳам ёрдамга кучи етмаяпти. Англияда эса Б режа йўқ. Яъни, Кейн бўлмаса, Тоуни ёки Абрахамдан фойдаланиш ярамаслиги мумкин. Чунки бу иккиси, халқаро баҳслар учун анча тажрибасизлик қилади. Маркус Рэшфордни айтмаса ҳам бўлади. У жароҳатлар билан ўз даражасини сақлаб қолишга қийналмоқда. Айнан, масаланинг мана шу томони ҳам чуқур ўйлашни тақозо этади.

Ёш футболчиларга ишонч

Букайо Сака Англиянинг энг ёрқин иқтидор эгаларидан биридир. Аммо унга Италия билан баҳсда ҳимоя вазифаси топширилди. Жюд Беллингем ҳам ярим ҳимояда сиқилиб қолган эди. Фил Фодендан эса Гвардиола қандай фойдаланишни билади холос. Саутгейт у билан қандай ишлашга боши қотган. Мана шундай ёш футболчилардан фойдалана олмаслик, якунда жамоа панд ейишига сабаб бўлмоқда. Масалага эътибор берилиши керак.

Миллий қўллаб-қувватлаш

Саутгейтнинг иши, у 2016 йилда жамоага олиб келинганидан буён яхши томонга ўзгариб келаётганди. Аммо 2022 йилдан бошлаб ҳаммаси ёмонлашди. У ва унинг жамоаси "Молинью" стадионидаги шармандали мағлубиятда мухлислар томонидан хуштакбозлик ва норозиликларга учради. Ўшанда Венгрия 4-0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Қолаверса, Саутгейт Италиядаги мағлубиятда ҳам Англиядан келган 4000 миндан ортиқ мухлисларга кулгу бўлди. Бу шуни кўрсатадики, инглизларда тоқатсизлик кучайган. Албатта, Англиянинг сўнгги натижалари бу билан чамбарчас боғланган. Саутгейт эса муаммога ечим излаши лозим.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 12:20, 25.09.2022.
Ўқилди: 2797 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.