Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон - Пахтакор
02/06 19:30 Насаф - Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

"Ливерпуль" ва "Челси" "Брайтон" футболчиси учун кураш олиб бормоқчи

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ва "Челси" клублари "Брайтон"нинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседога қизиқиш билдирмоқда.

"Ливерпуль" ярим ҳимоячини "Индепендьенте дель Валье" клубида ўйнаганидан бери кузатиб келмоқда. Бироқ ўшанда клуб трансферни ташкил этишда қийинчиликларга дуч келди, чунки Кайседо атрофида кўплаб агентлар бор эди, деб ёзади журналист Бен Жейкобс.

Ўшанда "Брайтон" унинг учун 4,5 миллион фунт тўлаган, аммо агентларга жуда катта комиссиялар тўлаганди.

"Брайтон" қишда 20 ёшли ярим ҳимоячи учун таклифлар олишни кутмоқда. "Брайтон" ярим ҳимоячи учун камида 50 миллион фунт талаб қилади.

Премьер-лиганинг бир қанча клублари, жумладан, “Ливерпуль” ва “Челси” вазиятни кузатмоқда. Айни дамда "Аякс" футболчиси Эдсон Альварес лондонликларнинг майдон марказини кучайтиришдаги устувор вариантидир, аммо вазият ўзгариши мумкин.

Эквадорлик футболчининг "Брайтон" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади ва клуб ярим ҳимоячи билан янги шартнома имзоламоқчи.

Ҳозир Кайседо клубини ўзгартириш ҳақида ўйламаяпти. 2022 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин бошқа жамоага ўтиш масаласи кўтарилиши мумкин.

Август ойида футболчига "Манчестер Юнайтед" қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Мойсес жорий мавсумда Премьер-лигада 6 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Киритилди: 16:55, 25.09.2022.
Ўқилди: 1530 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.