Лондоннинг “Арсенал” клуби сардори Робин Ван Перси узоқ музокаралардан сўнг клуб билан шартномасини узайтирмасликка қарор қилди. Бу ҳақда футболчининг ўзи бугун маълум қилди.
“Мен аввал айтганимдек мавсум якунланиши билан клуб бош мураббийи Арсен Венгер ва “Арсенал” ижрочи директори Иван Газидис билан учрашдим. Биз учрашув пайтида клуб келажаги, клуб стратегияси ва сиёсати борасида гаплашиб олдик. Бу учрашув пайтида менинг шартномамнинг молиявий томонларини гаплашмадик. Бу менинг мақсадимга кирмайди. Молиявий масалалар мен учун иккинчи даражали масала.
“Ўтган мавсум мен учун жуда омадли кечди. Аммо менинг орзуим “Арсенал” билан соврин қўлга киритиш эди.
“Мен бу учрашувнинг деталларига тўхталиб ўтмоқчи эмасман. Аммо, клубга, унинг фанатларига ва мураббийга бўлган чексиз ҳурматимни сақлаган ҳолда айтишим мумкинки, ушбу учрашудан кейин мен “Арсенал” билан шартномамни узайтирмасликка қарор қилдим. Шунчаки кўплаб масалаларда дунёқарашларимиз, фикрларимиз бир-бирига тўғри келмади.
“Бу ҳақда жуда кўп ўйладим. Бу қарорга келиш менга осон бўлгани йўқ. Менинг бу қароримдан мухлислар норози бўлишлари, уни тушунмасликлари мумкин. Мен нима бўлган тақдирда ҳам уларни ва уларнинг фикрларини ҳурмат қиламан.
“Мен бу клубни ва унинг мухлисларини қаттиқ ҳурмат қиламан. Бундай буюк клубда ўтказган сўнгги йилларимдан бағоятда баҳтиёрман.
“Икки ҳафтадан сўнг Газидис таътилдан қайтганидан сўнг у билан суҳбатлашаман. Нима янгилик бўлса шундан кейин сизларни боҳабар қилишга тайёрман” дейди Ван Перси The Guardian нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз голландиялик футболчини қўлга киритиш учун Туриннинг “Ювентус” ҳамда Англиянинг “Манчестер Сити” клублари асосий номод бўлиб туришибди.