Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Миллатлар лигаси. Терма жамоалар қандай қилиб бу турнир орқали қитъа чемпионатига йўлланма олади?

Баҳо:
+ | -

2022-2023 йилги Миллатлар лигасининг гуруҳ босқичлари деярли ортда қолди. Эндиликда, ярим финалга йўл олган жамоалар кейинги йилнинг июнь ойини кутишига тўғри келади. Ушбу турнирда беллашаётган жамоалар гуруҳ баҳсларини Қатарга кетиш олдидан "синов" ўйинлари сифатида кўришган бўлса, ярим финалга йўл олган жамоалар ҳали учрашишади. Аммо Миллатлар лигаси ўртоқлик ўйини ёки катта мусобақаларга шунчаки тайёргарлик кўриш учун яратилмаган. Унинг бундан ҳам кўпроқ афзаллик ва вазифалари мавжуд. Шулардан бири, ғолиб жамоа(лар)нинг Евро-2024га йўлланмани қўлга киритишидир. 9 октябрь куни Германияда ўтадиган Европа чемпионати саралашига қуръа ташланади. Ундан олдин эса ушбу икки турнирнинг боғлиқлик жиҳатлари ҳақида билиб оламиз.

Миллатлар лигасидаги жамоалар қандай қилиб Евро-2024 иштирокчисига айланади?

Евро-2024га Миллатлар лигасидаги натижалар орқали танланиш мумкин. Яъни, белгиланган натижани қайд эта олган терма жамоа қитъа биринчилигида иштирок этиш имконига эга бўлади. Ундан ташқари Миллатлар лигасининг бир мавсуми давомидаги умумий натижалар Евро-2024 қуръасининг саватчаларига таъсир ўтказади. Масалан, Англия Б лигага тушиб кетди. Шу сабабли инглизлар Европа чемпионатига саралаш баҳсларида нисбатан қийин гуруҳга тушади. Миллатлар лигаси финалчилари (4 та жамоа) эса нисбатан анча осон гуруҳларда акс этади. Қуръа 7 та саватчадан иборат бўлади. Улардан жами 53 та жамоа ўрин олади. Жами 10 та гуруҳ шакллантирилади. Уларнинг 7 тасида 5 тадан жамоа бўлади. Қолган 3 тасида эса 6 тадан. Ҳар бир гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган терма жамоалар турнирнинг финал босқичига йўл олади. Германия мезбон бўлганлиги сабаб саралашда қатнашмайди. Россия терма жамоаси эса саралашлардан чиқариб ташланган. Шундай қилиб, Миллатлар лигасидаги ўйинлар тўғридан тўғри Еврога таъсир ўтказади.

Миллатлар лигаси Евро-2024нинг саралаш play-off'лари билан қандай боғлиқлик тарафи бор?

Айтайлик, Евро-2024 саралашида бирор бир жамоа ўз гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллай олмади. У ҳолда, шундай жамоаларга сўнгги имконият сифатида play-off'ларда қатнашиш имкони берилади. Миллатлар лигасининг А, Б ҳамда C лигасида қатнашган жамоалар Евро -2024нинг қолган 3 та йўлланмаси учун курашиш ҳуқуқига эга бўлади. Юқорида кўрсатилган лигалардан тўрттадан жамоа (ўз гуруҳида 1 ёки 2 ўринни олмаган) Евро учун play-off'да курашади. Борди-ю, А, Б ёки C лигалардаги жамоаларнинг бирортасида йўлланма мавжуд бўлса, у ҳолда статистик жиҳатдан яхшироқ бўлган яна бир жамоа "саралаш play-off" баҳсларига олиб кирилади.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 10:53, 26.09.2022.
Ўқилди: 2621 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.