Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Чиройли ўйин -чиройли ғалаба

Баҳо:
+ | -

Бугун "Локомотив" стадионида Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал дастлабки учрашуви доирасида "Локомотив" стадионида "Локомотив" клуби Фарғонанинг Нефтчи клубини қабул қилди.

Учрашув мезбонларнинг тезкор ҳужумлари билан бошланди. Майдонда бугун ажойиб ўйин кўрсатган Дилшод Рахматуллаев учрашувда дастлабки голга муаллифлик қилди.Ўнг қанотдан Ислом Иномов ошириб берган тўпни яримҳимоячи ажойиб зарба билан дарвозага жойлаб қўйди - 1:0. Орадан бир неча дақиқа ўтгач Ромик Хачатряннинг рейдидан сўнг Жора Оганесян дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди, аммо у тепган тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Дастлабки бўлимга қўшиб берилган 2 дақиқа ичида ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлим яна "Локомотив" биринчи бўлимдаги каби мезбонларнинг тезкор ҳужумлари билан бошланди. Зайниддин Тожиев, Дилшод Жабборов берган зарбаларн дарвозабон маҳорати эвазига бартараф этилди. 57-дақиқадафарғоналиклар тезкор ҳужумга ўтдилар ва Мансур Саидовнинг жаримадан етказиб берган тўпини Ойбек Нурбоев "Локомотив" дарвозасига аниқ йўллади - 1:1.

Ўтказиб юборилган голдан сўнг яна майдон эгалари ташаббусни қўлга олдилар ва бирин кетин ўз омадларини мехмонлар жарима майдонидан қидира бошладилар. 79-дақиқада Хачатрян ўнг қанотдан тўпни нариги қанотдаги Зайниддин Тожиевга ошириб берди, ҳужумчи жарима майдони марказидаги Жора Оганесянни топди. Легионер ярим ҳимоячи дарвозанинг чап бурчагини аниқ нишонга олди - 2:1. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва "Локомотив" дастлабки учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жавоб баҳси 9 июль куни Фарғонада бўлиб ўтади.

"Локомотив" (Тошкент) – "Нефтчи" (Фарғона) 2:1 (1:0)
Голлар: Дилшод Рахматуллаев 14, - 1:0. Ойбек Нурбоев 57, - 1:1. Жора Оганесян 79, - 2:1.

Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), И. Гармашов (Тошкент).

"Локомотив": Павел Бугало, Ислом Иномов (Шерзод Шарипов, 88), Дилшод Рахматуллаев, Зайниддин Тожиев (Александр Шадрин, 85), Жора Оганесян, Рустам Аъзамов, Ромик Хачатрян, Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Юлдашев, Дилшод Жабборов, Элёр Жаҳонов (Садриддин Абдуллаев, 56).

"Нефтчи": Фаррух Турдиалиев, Шукурали Пўлатов, Ойбек Нурбоев, Мансур Саидов, Павел Смоляченко, Анвар Бердиев (Темур Исломов, 90), Сардор Соибов, Сардор Мирзаев, Иқбол Акрамов, Муҳсин Низомиддинов (Фахриддин Холмуродов, 30), Дилёрбек Эрматов.
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 22:43, 05.07.2012.
Ўқилди: 5437 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.