Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Лука Тони: "Влахович ҳали ўйинларни бир ўзи ҳал қилишга ёшлик қилади"

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоасининг машҳур собиқ ҳужумчиси Лука Тони Душан Влаховичнинг ўйини ҳақида гапирди.

22 ёшли сербиялик футболчи А Сериянинг 1-тури доирасидаги “Сассуоло”га қарши ўйинда дубл қайд этган бўлса, кейинги еттита ўйинда жами икки марта гол урди.

“Марказий ҳужумчи жамоага энг кўп қарам бўлган футболчи. Ҳақиқатан ҳам ажойиб футболчи оғир дамларда ҳам ўз сўзини айта олади ва ҳозирча Душан бунга эриша олмади, шунинг учун у азоб чекмоқда. Сиз уни жарима майдончаси устаси деб аташингиз мумкин, жамоадошлар эса тўпни унга етказиб беришлари керак, аммо бу камдан-кам ҳолларда бўлади. Энг яхши ҳужумчилар ўйинни ўз қўлига олишлари ва ўйинларни ёлғиз ҳал қилишлари мумкин, аммо Влахович ҳали ёш ва "Ювентус"га бир йилдан камроқ вақт олдин келган, у ҳали кўп нарсани ўрганиши керак" - деди Лука Тони Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 00:03, 27.09.2022.
Ўқилди: 1227 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.