Англия терма жамоаси устози Гарет Саутгейтнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номлар пайдо бўлди. ESPN нашрининг хабарига кўра, "Эвертон" менежери Франк Лэмпард Англияга бошчилик қилиши мумкин.
Шунингдек, рўйхатда "Астон Вилла"га бошчилик қилаётган Стивен Жеррард ҳам келтирилган. Бунга асосий сабаб қилиб Англия ФАнинг инглиз мутахассисларини маъқул кўриши келтирилган.