Италиянинг "Милан" клубида тўп суриб келган 36 ёшли Алессандро Неста эндиликда Канаданинг "Монреаль Импэкт" клубига кўчиб ўтди.
Томонлар шартнома борасида келишиб олишди. Клуб футболчининг халқаро трансфер ҳуқуқини ўзида қолдирадиган бўлди.
"Мен бу ерда эканимдан жудаям хурсандман. Менда фаолиятимни давом эттириш учун Европадан бошқа таклифлар бўлганди, бироқ ўзим МЛСда тўп суришни хоҳладим. Бу мен учун янги чақириқ эди".
"Бу ерга келиб жамоанинг биринчи ўйинини кузатганимдан кейин дўстим Марко Ди Вайо ва "Монреаль"даги ажойиб инсонлар билан кўришдим. Шундан кейин айнан мана жамоада тўп суришимни ҳал қилдим", дея Нестанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда клуб расмий сайти.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, Неста Канада клуби сафида 14 рақам остида ҳаракат қилади.