Португалиянинг A Bola нашри миллий терма жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдуни УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Испанияга қарши ўйинда захира ўриндиғига қўйишга чақирмоқда.
Журналнинг муқоваси шундан далолат беради.
"Камроқ Роналду - кўпроқ Португалия", - деб ёзилган сарлавҳада.
Нашр муаллифлари Роналду бу мавсумда жуда кам гол урганига ва бир неча дақиқа майдонда ўтказганига шама қилди.
Эслатиб ўтамиз, ўйин бугун бўлиб ўтади ва соат 23:45да бошланади.