Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Бу мавсум қай бир клуб авжига чиқаркин? Бизда бир нечта вариантлар бор!

Баҳо:
+ | -

2022-23 йилги мавсум аллақачон биз билан. Қатардаги қишки Жаҳон чемпионатига қадар, бизни нисбатан қисқа, лекин ўта шиддатли ва зич тақвим кутмоқда. Чунки айнан мана шу давр кейинчалик ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Клубларнинг мундиалдан кейин қай аҳволда бўлиши номаълум. Шу сабабдан ниманидир тахмин қилишга ҳам қўрқасан, киши. Шундай бўлсада, қуйида, "90min" нашрининг "мавсум клуби" бўлишга номзод жамоалари билан танишасиз.

"Манчестер Сити"

Гвардиола қурган жамоа ҳар йили бутун футбол дунёсини бошқариши кутилади. Янги мавсум ҳам бундан мустасно эмас. Каталониялик мутахассис футболчилардан кўп нарса талаб қилади. Шунга мос равишда ўйин қура олади ҳам. Ёзда Эрлинг Холанднинг олиб келиниши эса, "Манчестер Сити"га узоқ кутилган ЕЧЛ ғолиблигини келтириши мумкин. Бинобарин, "шаҳарликлар"нинг АПЛни ютиш эҳтимоли ҳам анча баланд.

"Барселона"

Бир йил футболда ўта катта давр саналади. Буни "Барселона" мисолида кўриш мумкин. Клуб ўтган ёзда ўз афсонаси, Мессидан айрилган эди. Рональд Куман эса жамоада қолади. Унинг ўрнини мавсум ярмида эгаллаган Хави, 9 ўринда юрган клубни бирданига турнир жадвалининг иккинчи поғонасига кўтаради. Раҳбарият, хусусан, Жуан Лапорта Хави истаган футболчиларни олиб келмоқда. Каталонияликларнинг ҳужумида Левандовски пайдо бўлди. Бу эса иш беряпти. "Барселона" ҳозир нафақат Ла-лиганинг, балки, ЕЧЛнинг ҳам фаворит клубларидан бирига айланган.

"Бавария"

Аввало, клуб ўтган мавсумда Германия чемпионига айланганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Негаки, "Бавария" 2021-22 йилги мавсумни анча қийин ўтказган эди. Жамоага ёзда Садио Мане олиб келинди. Ҳа, у Левандовскининг ўрнини боса олмас. Лекин, аниқки, жамоага катта фойда келтира олади. Де Лигт эса ҳимоядаги камчиликларни ёпиши кутилмоқда. Шу ва шу каби янги юзлар, "Бавария"ни яна Европанинг катта қудратига айлантириши мумкин. Аммо шу кеча-кундузда бундай кўринмаяпти. Барибир, мюнхенликлардан эҳтиёт бўлавериш керак.

"Интер"

Симоне Инзаги ўтган мавсумда Антонио Конте ўрнига олиб келинди. Адолат юзасидан айтиш керакки, Инзаги ўзига топширилган вазифани яхши эплаяпти. "Нераззурилар" ёзда Лукакуни қайтарди. Бу эса миланликларга катта устунлик беради. "Ливерпуль" ўз гуруҳидаги "аждаҳо"дан яхши хабардор. "Интер"да эса яна жаҳоннинг энг яхшиси бўлиш учун барча имкониятлар мавжуд.

"Реал Мадрид"

35 марта Ла-лига ғолиблиги, 14 та ЕЧЛ кубоги, 19 та Испания кубоги – кўп нарсадан дарак беради. "Реал" ҳақиқатдан ҳам ўз тарихининг катта қисмларида дунёда доминантлик қилган. 2022-23 йилги мавсум ҳам бундан мосуво эмас. Жамоа Карло Анчелотти қўл-остида янги мавсумни фантастик нотада бошлади. "Реал"нинг ишга киришгани, Европанинг бошқа клубларида хавотир уйғотмай қолмайди. Бунда Карим Бензема ва Винисиус Жуниор каби номлар муҳим ҳисобланади. Ёзги трансферлардан Орельен Тчуамени ҳамда Антонио Рюдигер ҳам "қироллик клуби" ўйинига сифат қўшмоқда. Аниқки, юқорида номлари келтирилган клублардан фарқли равишда, мавсумнинг энг яхшиси номига "Реал" жиддийроқ номзоддир. Ҳархолда, ҳозиргача шундай кўринмоқда.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 19:45, 27.09.2022.
Ўқилди: 2975 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.