Кириш Регистрация

Қатар ЖЧ—2022 учун Россияда бўлиб ўтган мундиалдагидан 17 баравар кўп пул сарфлаган

Баҳо:
+ | -

Қатар Жаҳон Чемпионати учун 208 миллиард евро атрофида пул сарфлади. Бу Россияда бўлиб ўтган 2018 йилги мундиалда сарфланган харажатлардан 17 баравар кўп дегани.

The Sun нашрининг хабар беришича, Қатар Жаҳон Чемпионати учун 208 миллиард евро сарфлаган, 2018 йилда Россия 11,6 миллиард фунт (13 миллиард евро атрофида) сарфлаган эди.

2014 йилда Бразилия мусобақани ўтказиш учун 15 миллиард фунт (деярли 17 миллиард евро), 2010 йилда ЖАР эса 3,6 миллиард (4 миллиард атрофида) сармоя киритган.

Турнирнинг коммуникациялар бўйича директори Фатма ал-Нуайми Қатар бу пуллар нималарга сарфланганини тушунтириб берди.

"Жаҳон Чемпионати Қатарнинг 2030 йилга қадар миллий тараққиёт лойиҳаси таркибига киради. Бу бутун мамлакат бўйлаб шаҳарлар, саноат ва турли объектларни жадал ривожлантириш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли давлат стратегиясидир.

Футбол бўйича Жаҳон Чемпионати билан боғлиқ бўлган 200 миллиард доллар (тахминан 208 миллиард евро) аслида Қатар миллий ривожланиши ва модернизацияси бўйича ушбу улкан стратегиянинг бир қисмидир.

2022 йилда жамоалар ва мухлислар фойда кўрадиган йирик инфратузилма лойиҳалари, жумладан, янги йўллар, метро, аэропорт, меҳмонхоналар ва бошқа сайёҳлик объектлари Жаҳон Чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритишимиздан олдин ҳам режалаштирилган эди", — деди Фатма ал-Нуайми (ЖЧ—2022 коммуникациялар бўйича директори)

Эслатиб ўтамиз, Қатар мезбонлик қиладиган ЖЧ—2022 20 ноябрдан 18 декабрга қадар давом этади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:45, 27.09.2022.
Ўқилди: 1697 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7236]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3521]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3331]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3077]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2311]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2211]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2163]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2143]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2045]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2044]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик