Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Шавкат Саломов июнь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби аъзоси Шавкат Саломов июнь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўтган ой ҳисобидан «Бунёдкор» либосида 5та ўйин ўтказган Шавкат Саломов, жамоасининг муваффақиятига етарлича ҳисса қўша олди. Буни футболчи «Пахтакор» ва «Андижон» клублари дарвозасига киритган голлари билан ҳам исботлади. «Бунёдкор»нинг биринчи даврани катта устунлик билан якунлашига ҳисса қўшган Шавкат Саломов оммавий ахборот воситалари назаридан четда қолмади ва июнь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Қайд этиш керак, бунга қадар Шавкат Саломов бирор марта ҳам кучли учликда қайд этилмаган.

Июнь ойи учун овоз бериш жараёнида Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ҳужумчиси Анвар Бердиевга иккинчи ўрин насиб қилди. Бу борада Бердиевга Саломов билан бир ҳил кўрсаткич қайд этиш учун фақатгина 1 очко етмади. Июнь ойида Анвар Бердиевсиз «Нефтчи»ни тасаввур қилиш қийин бўлиб қолди. «Металлург», «Бунёдкор», «Пахтакор» каби жамоалар дарвозасига бир мартадан гол урган Анвар Бердиев, «Бухоро» посбонини икки бор ранжитди. Бунга қадар Вадим Абрамов уни терма жамоанинг кенгайтирилган йиғинига жалб қилганди. Анвар Бердиев миллий терма жамоага қарши ўйинда ПФЛ термасининг ғалабасига 1та голи ва 1та голли паси билан ҳисса қўшганига қарамай, унга жавоб берилиб юборилган. Бунга қадар Анвар Бердиев йил бошидан бери кучли учталикка кирмаган.

Июнь ойининг энг яхши учинчи футболчиси бўлиш Темурхўжа Абдуҳолиқовга насиб қилди. Ҳужумчи бунга қадар апрель ойи сўровномасида ҳам учинчи бўлишга муваффақ бўлганди. Абдуҳолиқов Ўзбекистон (U22) терма жамоасининг муваффақиятига ўзининг 4та голи билан ҳисса қўшди. Мазкур 4та голнинг ақалли 1таси бўлмаганида Алексей Евстафеев жамоаси Непалда бўлиб ўтган саралаш турнирини муваффақиятсиз якунлаган бўларди. Бу ҳолатни инобатга олган ОАВ футболчини назардан четда қолдиришмаган.

Овоз бериш жараёнида шунингдек, Игнатий Нестеров, Ян Козак, Одил Аҳмедов, Игорь Таран, Санъат Шихов, Аббос Маҳситалиев, Мансур Саидов, Боян Малишич, Камолиддин Мурзоев каби футболчилар номи ҳам кўрсатилган. Июнга қадар мос равишда январь – Кенжа Тўраев, февраль – Ойбек Қиличев, март – Одил Аҳмедов, апрель – Одил Аҳмедов, май – Игнатий Нестеров энг яхши бўла олишганди. 

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:41, 06.07.2012.
Ўқилди: 5050 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.