"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо операция қилинди.
У Финляндияда бўлиб ўтди ва жарроҳ Лассе Лемпайнен томонидан каталонияликлар тиббиёт ходимларининг ёрдами билан амалга оширилди.
23 ёшли футболчи Уругвайнинг Эронга қарши ўртоқлик учрашувида (0:1) жароҳат олганди.
Аввалроқ Араухо тахминан уч ойни ўтказиб юбориши хабар қилинганди.
Шу тариқа, Араухонинг 20-ноябрда бошланадиган ЖЧ-2022да иштирок этиши катта сўроқ остида, бироқ футболчининг ўзи, хабар қилинганидек, мусобақага вақтида тикланиш учун бор кучини ишга солишни режалаштирмоқда.